Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева 1947 йил 17 майда Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган.
Ҳалима Худойбердиева 1972 йил Тошкент Давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) тугатган. 1975-1977 йиллар Москвада – Олий адабиёт курсида ҳам таҳсил олган.
У «Саодат» журналида аввал бўлим бошлиғи, муҳаррир ўринбосари ва кейинчалик бош муҳаррир сифатида меҳнат қилган. Шоира ҳозирги «Янги аср авлоди» нашриётида бўлим бошлиғи, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси кенгаши раиси лавозимларида ҳам хизмат қилди. Шунингдек, «Ёзувчи» нашриётида етакчи мутахассис ва «Гулистон» журналида адабиёт бўлимини бошқарди.
Ўқувчилар шоиранинг «Илк муҳаббат», «Оқ олмалар», «Чаман», «Суянч тоғларим», «Бобо қуёш», «Иссиқ қор», «Садоқат», «Муқаддас аёл», «Юрагимнинг оғриқ нуқталари», «Ҳурлик ўти», «Бу кунларга етганлар бор», «Тўмариснинг айтгани» каби шеърий, насрий тўпламларини яхши билади.
Ҳалима Худойбердиева «Муқаддас аёл» номли шеърий тўплами учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган. Шунингдек, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.
Ҳалима Худойбердиева 2018 йил 17 августда вафот этди.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган, қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!