English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Ғофуржон Жамолов
14:02 / 2022-09-06

Наманган шаҳри ҳокими Ғофуржон Жамолов 1974 йил 6 сентябрда Наманган шаҳрида туғилган.

Ғофуржон Жамолов 1997 йил Наманган саноат-технология институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик-қурилиш институти) ва 2006 йил Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида – 1997-2021 йилларда Наманган шаҳри ва Наманган вилояти ҳокимликларида турли масъул вазифаларда, шунингдек, Республика Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари, Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Ғофуржон Жамолов 2021 йил февраль ойидан буён Наманган шаҳри ҳокими вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари бериб борилади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

ЎзА