English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Фирдавс Абдухолиқов
12:37 / 2021-08-10

Ўзбекистон кинематография агентлиги бош директори, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси, Бутунжаҳон Ўзбекистон Маданий мероси ҳамжамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов 1963 йил 10 августда Самарқанд шаҳрида туғилган.

Фирдавс Абдухолиқов Самарқанд давлат университетининг Рус тили филологияси ва Иқтисодиёт факультетларини тугатган.

Меҳнат фаолиятини Самарқанд шаҳридаги 33-сонли ҳунар-техника билим юртида ўқитувчиликдан бошлаган. Кейинчалик вилоят Ёшлар маркази директори, СТВ телерадиокомпанияси бош директори, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати бош консультанти ва бошқа масъул лавозимларда ишлаган.

Ф.Абдухолиқов мамлакатда нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшиб келмоқда.

У 1999-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, Олий Мажлиснинг Ёшлар ишлари бўйича комиссияси раиси этиб сайланган.

Фирдавс Абдухолиқов 2011 йил Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист фахрий унвонига сазовор бўлган. 2018 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!