Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Эркинжон Турдимов
10:01 / 2024-07-10

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 1969 йил 10 июль куни Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган.

У 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент давлат аграр университети) иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1991 йилда «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Сирдарё филиалида бўлим мутахассиси сифатида бошлаб, ўтган йилларда қатор масъул лавозимларда ишлаган. Хусусан, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Зарафшон бўлими пул муомаласи бўлимида бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Зарафшон бўлими бошқарувчиси бўлиб ишлаган. 1995 – 1996 йилларда Зарафшон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт масалалар бўйича ўринбосари бўлган. 1996 йилдан 2000 йилгача Ўзбекистон Миллий банки Навоий бўлими бошқарувчиси, 2000 – 2008 йилларда Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими сифатида фаолият юритган. 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг (ҳозирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги, яъни алоҳида) биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

2008 – 2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. 2016 йил декабридан 2018 йилнинг ёзига қадар Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.

2019 йил 11 январь куни Самарқанд шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. 2018 йил 13 июлдан бери Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Эркинжон Турдимовнинг лавозимидан «в.б.» қўшимчаси олиб ташланди ва у вилоят ҳокими этиб расман тасдиқланди.

Эркинжон Турдимов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳисобланади.  

Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.  

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.  

Телеграм: @UzA_pochta, @U_Qurbonov

E-mail: почта@uza.uz, uzauz@yandex.ru