“Қишлоқ ҳаёти” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Чори Латипов 1958 йил 10 январда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган.
Чори Латипов 1980 йил Тошкент давлат педагогика институтини (ҳозирги университет) тугатиб, Ғузор туманидаги “Янги ҳаёт” газетасига мухбир бўлиб ишга жойлашган. У меҳнат фаолияти давомида қатор марказий нашрларда ишлади. Хусусан, “Ишонч” ҳамда “Маҳалла” газеталарида бош муҳаррир бўлди. Унинг муҳаррирлиги даврида «Қишлоқ ҳаёти» газетаси «Олтин қалам» Миллий мукофотига муносиб кўрилди.
Чори Латипов “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!
ЎзА