Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Беҳзод Йўлдошев
10:50 / 2024-05-09

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Йўлдошев Беҳзод Содиқович 1945 йил 9 майда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

1968 йилда Тошкент давлат университетининг ядро физикаси факультетини тугатган, 1971 йилда Бирлашган ядро тадқиқотлари институти (Дубна)да номзодлик, 1981 йилда физика-математика фанлари доктори диссертациясини ҳимоя қилган.  

ЎзР ФА президенти (2000-2005-йй., 2017 йилда ҳозирги вақтга қадар) лавозимларида ишлаган. Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТE, Вена, Австрия)нинг фан бўйича маслаҳатчиси ҳамда Бирлашган ядро тадқиқотлари институти (Дубна) бош илмий ходими лавозимларида фаолият юритган.

Вашингтон ва Стенфорд университетларида (АҚШ) ҳамда Бирлашган ядро тадқиқотлари институтида (Дубна, Россия) таклиф этилган профессор сифатида илмий тадқиқотлар олиб борган.

Фермилаб (АҚШ) ва ТРИУМФ (Ванкувер, Канада) миллий тезлатгичлар лабораториясида халқаро тадқиқотчилар гуруҳи томонидан бажарилган иккита илмий тажрибага раҳбарлик (спокесман) қилган. Ҳозирги пайтда Европа ядро тадқиқотлари марказининг (CЭРН, Женева, Швейцария) Катта Адрон коллайдерида (Ларге Ҳадрон Cоллидер) ва Бирлашган ядро тадқиқотлари институтида олиб борилаётган тадқиқотларда иштирок этмоқда.

Ядровий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ядро қуролларини тарқатмаслик бўйича амалий ечимлар ишлаб чиқиш юзасидан йирик лойиҳаларга раҳбарлик қилган.

400 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, 3 та монография ва 20 дан ортиқ ихтиролар муаллифи. Илмий раҳбарлигида 9 нафар фан доктори ва 30 га яқин фан номзодлари тайёрлаган.

«Меҳнат шуҳрати» ҳамда «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси «Фан арбоби» фахрий унвонига эга.

***  

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.  

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.  

Телеграм: @UzA_pochta, @U_Qurbonov  

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru  

Телефон: (71) 233-21-37  

Сайтимизни кузатиб боринг!