Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Баҳодир Каримов
11:53 / 2022-02-07

Филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов 1966 йил 7 февралда Туркманистон Республикаси Тошҳовуз вилоятида туғилган.

Баҳодир Каримов 1991 йил Тошкент давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тугатган. У 1991-1994 йиллар шу университет аспиранти, 1996-1999 йиллар шу университет докторанти бўлган.

1994-1996 йилларда ўзбек филологияси факультети “Ҳозирги ўзбек адабиёти” кафедрасида ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи, ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилиги тарихи фанлари бўйича маърузалар ўқиган. Шунингдек, деканнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, сўнгра ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари вазифаларида ишлади. 1995 йил ЎзФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти қошидаги Ихтисослашган кенгашда “Вадуд Маҳмуднинг 20-йиллар адабий танқидчилигидаги ўрни” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Мунаққид Вадуд Маҳмуднинг адабий-илмий фаолиятини батафсил ёритди. Шу илмий тадқиқотнинг амалий татбиқи ўлароқ ушбу мунаққид фаолиятини ўрганиш олий ўқув юртлари ўқув дастурларидан ўрин олди.

2002 йил “ХХ аср ўзбек адабиётшунослигида талқин муаммоси” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Диссертацияда тушуниш, тушунтириш, талқин, таҳлил, танқид масалалари қодирийшунослик мисолида текширилди. Б.Каримов тадқиқотида жаҳон адабиётшунослигидаги илғор тадқиқот методларидан, жумладан, герменевтика – талқин назариясидан унумли фойдаланди. Тадқиқот илмий жамоатчиликда ўзига хос янгича йўналиши билан жуда яхши таассурот қолдирди.

2003 йилдан 2006 йилга қадар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўзбек филологияси факультети декани вазифасида ишлади. 1999 йилдан 2016 йилгача шу университетнинг “Ўзбек адабиётшунослиги ва адабий алоқалар” кафедраси мудири лавозимида ишлади. Ҳозир Б. Каримов Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Адабиёт назарияси ва замонавий адабий жараён” кафедраси мудири сифатида меҳнат қилмоқда.

Баҳодир Каримов 2020 йил «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи» унвонига эга бўлган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

ЎзА