Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Акмал Бурхонов
11:59 / 2021-05-26

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов 1981 йил 26 майда Наманган шаҳрида туғилган.

Акмал Бурхонов 2003 йил Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги Тошкент давлат юридик университети) тамомлаган. 2007 йил Япониядаги Нагоя давлат университетида магистратура босқичини тугаллади. Ҳозирда мазкур университетнинг докторантурасида таҳсил олмоқда.

У фаолияти давомида Нагоя университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ижрочи директори, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори, Юксалиш умуммиллий ҳаракати раҳбари лавозимларида ишлаган.

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!