Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун
15:25 / 2020-04-17

Навоий давлат педагогика институти ректори Баҳодир Собиров 1963 йил 17 апрелда Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган.


17 апрель

Навоий давлат педагогика институти ректори Баҳодир Собиров 1963 йил 17 апрелда Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган.

Техника фанлари доктори Баҳодир Собиров 1985 йил Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

У 1985-2010 йилларда Тошкент давлат техника университети Навоий бўлимида турли лавозимларда, кончилик институти ҳузуридаги ихтисослашган техника коллежи директори, Навоий давлат кончилик институтида проректор, Навоий вилояти ўрта махсус таълим бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2010-2020 йилларда Тошкент давлат техника университети қошидаги “Фан ва тараққиёт” давлат унитар корхонасида катта илмий ходим, изланувчи, корхона раис ўринбосари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг идоравий метрологик назорат хизмати бошлиғи, ўқув-методик мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, касб-ҳунар таълимини тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти директори каби лавозимларда фаолият олиб борган.

Баҳодир Собиров жорий йил февраль ойидан бошлаб Навоий давлат педагогика институти ректори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!