Бугун туғилган кун
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхонов 1981 йил 26 майда Наманган шаҳрида туғилган.
26 май
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхонов 1981 йил 26 майда Наманган шаҳрида туғилган.
У 2003 йил Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги Тошкент давлат юридик университети) тамомлаган. 2007 йил Япониядаги Нагоя давлат университетида магистратура босқичини тугаллади. Ҳозирда мазкур университетнинг докторантурасида таҳсил олмоқда.
Акмал Бурхонов 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси ҳамда бошқа турли хил стратегиялар, жумладан 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясининг ишлаб чиқилишида фаол иштирок этган.
Унинг раҳбарлигида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати доимий равишда йиллик Давлат дастурлари лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат Кенгаши ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси аъзоси ҳисобланади. Хорижда яшовчи бир гуруҳ ватандошлар томонидан таклиф этилган “Буюк келажак” халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлашида фаоллик кўрсатган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!