Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун
10:26 / 2020-02-03

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган.


3 февраль (хотира)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган.

Тоғай Мурод 1971 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини, 1987 йил Москвадаги Адабиёт институтини тугатган.

Тоғай Мурод меҳнат фаолияти давомида радиода, марказий газета ва журналларда хизмат қилган.

Тоғай Муроднинг “Юлдузлар мангу ёнади” деган илк қиссаси “Шарқ юлдузи” журналида чоп этилгач, китобхонлар томонидан алоҳида эътироф этилди. Шундан сўнг бирин-кетин “От кишнаган оқшом”, “Ойдинда юрган одамлар”, “Момо Ер қўшиғи” каби ўзбек миллий қиссачилигининг янги намуналари дунёга келди. Улар юксак баҳоланиб, адиб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ойбек номидаги йиллик мукофотига сазовор бўлди.

Адиб 1986-1991 йилларда “Отамдан қолган далалар” романини яратди. 1994 йили унга мазкур асари учун Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти берилди. Бу асар асосида икки қисмдан иборат бадиий фильм яратилди.

Тоғай Мурод моҳир таржимон сифатида Ж.Лондоннинг драма ва бир нечта ҳикояларини, Е.Сетон-Томпсоннинг асарларини она тилимизга ўгирган. 

Ёзувчи 2003 йил 27 майда Тошкент шаҳрида вафот этган. 

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!