Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуридинов 1959 йил 27 февралда Наманган шаҳрида туғилган.
1978 йилда пойтахтимиздаги П.Беньков номли Республика рассомлик билим юрти (ҳозирги П.Беньков номли ихтисослаштирилган рассомлик мактаби)ни битирган.
1984 йилда собиқ Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган.
Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзоси (1997 й.), Ўзбекистон халқ рассоми (2003 й.), Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (2011 й.), “Фидокорона хизматлари учун” ордени (2019 й.) соҳиби.
2012 йилнинг март ойидан Ўзбекистон Бадиий академияси раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Акмал Нур рангтасвири – бадиий-образли чексиз ахборот манбаи, қимматли ва рамзийдир. Унинг асарларидаги барча қаҳрамонларни мангу замондошлар, деб айтиш мумкин.
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.