Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун
14:43 / 2020-04-06

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи, публицист Исажон Султон 1967 йил 6 апрелда Фарғона вилояти Риштон туманида таваллуд топган.


6 апрель

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи, публицист Исажон Султон 1967 йил 6 апрелда Фарғона вилояти Риштон туманида таваллуд топган.

У 1990 йилда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тугатган. Адибнинг “Муножот”, “Ойдинбулоқ”, “Боқий дарбадар”, “Озод”, “Боғи Эрам” номли китоблари чоп этилган. 2012 йил “Озод” романи учун муаллиф Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Ватан учун яшайлик” республика танлови ғолиби бўлди. Бир қанча ҳикоялари халқаро танловларда совринли ўринларга лойиқ кўрилди.

Хусусан, 2014 йил Туркияда нашр килинадиган «Guncel Sanat» адабий журнали халкаро танловида «Боғи Эрам» ҳикояси ғолиби бўлган. Англияда бўлиб ўтган «Open Eurasia – 2017» халкаро танлови наср йуналиши ғолиби.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.



Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!