Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун
11:27 / 2019-12-25

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали фахрий профессори Шафоат Раҳматуллаева 1941 йил 25 декабрда Фарғона вилояти Фурқат туманида таваллуд топган.


25 декабрь

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали фахрий профессори Шафоат Раҳматуллаева 1941 йил 25 декабрда Фарғона вилояти Фурқат туманида таваллуд топган.

Шафоат Раҳматуллаева ўрта мактабни тугатиб, педагогика билим юртига ўқишга киради. Ўқишни тугатиб, бир йил мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди. У 1963 йил Театр ва рассомчилик олийгоҳининг мусиқали драма факультетига ҳам ўқишга киради. Турли йилларда кўплаб спектакллар билан бир қаторда, “Масҳарабоз”, “Ўзимдан ўзимгача”, “Фидойилар”, “Пойга”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Сариқ девни миниб” каби бадиий фильмларда суратга тушган.

Шафоат Раҳматуллаева 2018 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

* * * 

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади. 

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин. 

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37 

Сайтимизни кузатиб боринг!