Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун
17:19 / 2019-08-29

29 август


29 август

Термиз давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов 1976 йил 29 августда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида таваллуд топган.

У 1998 йил Термиз давлат университети иқтисод факультетини тамомлаган. Дастлаб шу олий таълим муассасасида ўқитувчи, кафедра мудири, декан муовини бўлиб ишлаган. Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси вазифаларида ишлаган. Иқтисод фанлари номзоди, доцент. Икки чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. 2017 йилдан буён Термиз давлат университети ректори лавозимида ишлаб келмоқда. 2018 йил сентябрь ойидан Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Абдуқодир Тошқулов АҚШ ва Россия давлатларида илмий стажировка ўтаган. Германия, Япония, Хитой, Польша сингари мамлакатларда бўлиб ўтган илмий анжуман ва симпозиумларда ўз маърузалари билан иштирок этган. 

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади. 

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин. 

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37 

Сайтимизни кузатиб боринг!