Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун
09:03 / 2019-08-28

Ўзбекистон халқ шоири, “Дўстлик”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби Энахон Сиддиқова 1954 йил 28 августда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида таваллуд топган.


28 август

Ўзбекистон халқ шоири, “Дўстлик”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби Энахон Сиддиқова 1954 йил 28 августда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида таваллуд топган.

У 1976 йил Фарғона давлат институтининг филология факультетини тамомлаган. Олтиариқ ва Фарғона туманлари мактабларида ўқитувчи, мактаб директори вазифаларида ишлаган. “Фарғона ҳақиқати”, “Ферганская правда” газетаси, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари котибиятида фаолият олиб борган. Ҳозир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари.

Энахон Сиддиқованинг “Қоракўз турналар”, “Суманбар насим”, “Кўнгил уфқлари”, “Ишқ ифори” каби шеърий тўпламлари, “Сирли тун фарёди” ҳикоялар мажмуаси, “Қизойимларга келинлик сабоқлари”, “Тиббиёт фидойилари”, “Халоскорлик”, “Эъзозли аёллар” каби публицистик асарлар нашр этилган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!