Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун
13:01 / 2020-01-28

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоев 1939 йил 28 январда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган.


28 январь

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоев 1939 йил 28 январда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган.

Ёшлигидан ота-онасидан эрта айрилиб қолганига, қанча-қанча изтиробли ва қийин кунларни, етишмовчиликларни бошидан ўтказганига қарамай, ҳеч қачон ортга чекинмади. Ҳаётнинг мураккаб синовлари уни кенг феълли, сабр-қаноатли, мустаҳкам иродали қилиб тарбиялади. Ўқиш ва илм олишдан сира толмади, юксак марралар сари интилди.

1967 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаганидан буён ўтган ярим асрдан зиёд даврда соҳада суяги қотиб, дастлабки босқичда терговчиликдан токи мамлакат олий суди раислигигача (1991-2002 йиллар) бўлган залворли йўлни босиб ўтди.

2003-2018 йилларда Ўзбекистон судьялар ассоциациясини бошқарган кезларида соҳани тубдан ривожлантириш, уни замон руҳи ва шиддатига мос тарзда, халқаро ва илғор амалиётдан келиб чиқиб, янги босқичга кўтаришга интилди.

Убайдулла Мингбоев соҳадаги меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, давлатимиз томонидан “Жасорат” медали, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони, “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади. 

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин. 

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37 

Сайтимизни кузатиб боринг!