Бугун туғилган кун
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор Рамизулла Мўминов 1941 йил 24 октябрда Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган.
24 октябрь
У Тошкент давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-теxника институтида илмий xодим, директор ўринбосари, маxсус конструкторлик бюроси директори вазифаларида ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси фан ва теxника давлат қўмитасининг Давлат илмий-теxника аxборот фонди директори каби масъул лавозимларда меҳнат қилган. Унинг изланишлари натижалари асосида ядро нурларини ўлчовчи-яримўтказгич детекторлари, лазерлар, қуёш нурини электр энергиясига айлантирувчи асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу асбоб-ускуналар фазо ва сув ости кемаларида, терма ядро синтези қурилмалари ва бошқаларда кенг қўлланилиб келинмоқда.
Рамизулла Мўминов айни пайтда Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институти “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида лабаратория мудири вазифасида фаолият олиб бормоқда.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари бериб борилади.
Мазкур рукнга энди Сиз ҳам тўлов асосида ўз яқинларингизнинг туғилган кунларини жойлаштириш имкониятига эгасиз.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: uzauz@yandex.ru
Телефон: 71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!