Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 1963 йил 22 май куни Наманган вилояти Чуст туманида таваллуд топган.
22 май
Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 1963 йил 22 май куни Наманган вилояти Чуст туманида таваллуд топган.
1987 йил ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Мирза Азизов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Ўзбекистон халқ артисти“ унвонлари билан тақдирланган.
Ҳозирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори лавозимида фаолият юритмоқда.
Таниқли актёр ижод йўли мобайнида “Тубанлик”, “Гумроҳлар”, “На малакман, на фаришта”, “Алпомишнинг қайтиши”, “Искандар”, “Шоҳнома” каби ўнлаб фильм ҳамда спектаклларда ролларни маҳорат билан ижро этган.
* * *
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!