Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун
10:40 / 2020-05-18

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов 1961 йил 18 майда Оққўрғон туманида туғилган.


18 май

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов 1961 йил 18 майда Оққўрғон туманида туғилган.

У Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тугатган.

Рустам Холматов 1995 йилдан 2003 йилгача Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинроқ Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2008 йилдан 2013 йилгача эса Тошкент вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.

2017 йилдан 2018 йилгача Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлган. 2018 йилдан 2019 йилга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган. Рустам Холматов айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

У “Шуҳрат” медали, “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.



Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!