Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун
09:49 / 2019-11-06

Таниқли адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов 1917 йил 6 ноябрда Жиззахда таваллуд топган.

6 ноябрь (хотира)

Таниқли адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов 1917 йил 6 ноябрда Жиззахда таваллуд топган.

Шароф Рашидов 1934 йил Жиззах педагогика техникумини, 1941 йил Самарқанд давлат университетини тугатган. Меҳнат фаолиятини муаллим ва мухбирликдан бошлади. 1938-1941 йилларда Самарқанд вилояти газетасида ишлади. 1941-1942 йилларда Иккинчи жаҳон урушида қатнашади. Фронтдан қайтгач, Самарқанд вилояти миқёсида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.

1947-1949 йилларда ҳозирги “Ўзбекистон овози” газетасига муҳаррирлик қилди. 1949-1950 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, 1950-1959 йилларда Ўзбекистон Олий Кенгаши Раёсатининг раиси, 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби лавозимларида хизмат қилди.

Шароф Рашидовнинг биринчи шеърий тўплами “Самарқанд куйлари” номи билан босилиб чиққан.

Адиб “Ғолиблар” қиссасини қайта ишлаб, 1972 йилда роман шаклида нашр эттирди. “Бўрондан кучли” романи 1958 йилда, “Қудратли тўлқин” романи эса 1964 йилда дунёга келди. Бу асарларда халқимизнинг урушдан кейинги тикланиш йилларидаги матонатли меҳнати бадиий ифодасини топган.

Ижодкорнинг “Кашмир қўшиғи”, “Комде ва Мўдан” каби лирик қиссалари ва “Коинот” киноқиссаси анъанавий Шарқ достончилиги услубида битилган. Адиб ҳаётининг сўнгги йилларида яратилган “Дил амри” қиссаси уруш йилларида белорус тупроғида жанг қилган ўзбек жангчиларининг ҳаёти тасвирига бағишланган.

* * * 

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади. 

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!