Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун
12:59 / 2020-07-04

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси, давлат ва жамоат арбоби, сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов 1947 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.


4 июль

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси, давлат ва жамоат арбоби, сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов 1947 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.

Қудратилла Рафиқов меҳнат фаолияти давомида масъул вазифаларда ишлаб келмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Учтепа (собиқ Акмал Икромов) ҳамда Олмазор (собиқ Собир Раҳимов) туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. Ўша кезларда эндигина озодликка эришган юртнинг оғриқли муаммоларини ҳал этиш борасида кўплаб лойиҳаларнинг ташаббускори, бевосита ижрочиси бўлди.

Қарийб йигирма йил Жиззах вилоятида турли лавозимларда меҳнат қилди. Бу даврда «Жиззах аккумулятор заводи» акциядорлик жамиятини катта саноат объектига айлантирди.

Қудратилла Рафиқов 2017 йил ватанимизнинг юксак мукофоти – «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!