Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Тошкентда илк бор дронлар шоуси ўтказилади
18:23 / 2019-12-31

Қўмитанинг матбуот хизматидан хабар беришларича, 20:00 да бошланадиган шоуда 250 та дроннинг парвози назарда тутилган бўлиб, бундай йирик кўламли томоша Марказий Осиёда илк маротаба ташкил этилди.


Бугун, 31 декабрь куни, "Тошкент Сити"да дронлар шоуси ўтказилади. “Давергеодезкадастр”​ қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган томоша “Янги йил байрами“ муносабати билан ташкил этилган.

Қўмитанинг матбуот хизматидан хабар беришларича, 20:00 дан кейин бошланиши режалаштирилаётган шоуда 250 та дронларнинг парвози назарда тутилган бўлиб, бундай йирик кўламли томоша Марказий Осиёда илк маротаба ташкил этилди.

Дронлар 150 метр баландликда ва 250 метр кенгликда ҳаракатланади. Мазкур дронлар 2019 йил декабрь ойида “Давергеодезкадастр” қўмитаси томонидан Хитойдан юртимизга олиб келинган бўлиб, уларнинг сони бугунги кунда 300 тани ташкил этади.

Келгусида уларнинг сонини 1000 тага етказиш режалаштирилган. Асосийси дронлар яқин йилларда юртимизда ҳам ишлаб чиқарила бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги қарорига мувофиқ “Давергеодезкадастр”​ қўмитаси Ўзбекистон Республикасига учувчисиз учиш қурилмаларини ишлаб чиқиш, олиб кириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.