Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун томорқа асосий даромад манбаига айланмоқда
19:06 / 2020-04-19

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси бизни Кенесбой Аўезовнинг хонадонига бошлаб борди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар юзасидан Нукус шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

–Ҳудудимизда томорқа орқали оиласи, қолаверса бошқаларни ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаётган хонадонлар кўпчиликни ташкил этади, –дейди Нукус шаҳридаги “Қутли қўнис” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулистон Бердиниязова. –Айниқса, ҳозирги карантин тадбирлари эълон қилинган даврда уйда бекор ўтирмасдан, томорқа ерларидан самарали фойдаланиб, полиз-сабзавот экинларини экиш ишлари билан шуғулланмоқда.

 Бунда томорқачиликда узоқ йиллик тажрибага эга нуронийларимиз ёш оилаларга ўрнак бўлмоқда. Кундалик дарсларини тайёрлашдан бўш вақтларида ўғил-қизлари ота-онасига яқиндан ёрдам бермоқда. Чунки, баҳорнинг ҳар бир куни ғанимат. Сектор раҳбарлари аҳолига томорқа ерларидан фойдаланиши учун барча имкониятларни яратиб бермоқда. Мутасадди соҳа вакиллари томонидан маҳаллалар ҳудудига мевали кўчатлар, сабзавот уруғлари ва бошқа моддий ресурслар етказиб берилмоқда.

photo_2020-04-19_17-05-57.jpg

Бугунги кунда томорқа ерларига экин экмаслик, уни қаровсиз ташлаб қўйиш юртга ва ерга нисбатан хиёнат эканини уйма-уй юриб, ҳар бир хонадон эгасини огоҳлантиряпмиз. Бундан аҳоли тўғри хулоса чиқариб, 741 та хонадон мавжуд 16 гектар томорқасида экиш ишларини жадал олиб бормоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси бизни Кенесбой Аўезовнинг хонадонига бошлаб борди. Ёш бўлса ҳам томорқачиликда анча тажриба тўплаган бу йигит мана уч йилдан бери 2,5 сотих иссиқхонасидан самарали фойдаланиб келмоқда. Йилига икки маротаба ҳосил олиб, 10 миллион сўмдан зиёд даромад кўрмоқда. Бу йилги режалари ундан ҳам юқори. 

Изланган имкон топади, –дейди доно халқимиз. Феврал ойида экилган бодринг кўчатлари ҳосилга кирди. Дастлабки ҳосил терилиб, Нукус деҳқон бозорига етказиб берилмоқда. Бугунги кунга 100 килограммдан зиёд маҳсулот сотилди. Сувни тежаш мақсадида экинлар томчилатиб суғориш технологиясида амалга оширилади. 

photo_2020-04-19_17-05-52.jpg

Турмуш ўртоғи, уй бекаси Рамиза Жиемуратова, ўғли Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали талабаси Мирзабек Бекбосинов, қизи И.Юсупов номидаги ихтисослаштирилган ижод мактаби ўқувчиси Элиза Бекбосиновалар бўш вақтларида экинларни парваришлашда яқиндан ёрдам беради.

—Февраль ойида 600 тупга яқин бодринг кўчатини алоҳида ўстириб, кейин иссиқхонага кўчириб қадайман, — дейди Кенесбой Аўезов. –Июль ойигача ҳосилни йиғиб олиб, август ойида иккинчи маротаба экаман. 

Бундан ташқари, хонадонда 2 сотих ерда боғ яратилган. Ҳар йили олма, ўрик, нок, шафтоли ва бошқа мевалар томорқасида етиштирилади.

photo_2020-04-19_17-05-45.jpg

Ҳудуддаги ишсиз фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамғармасидан ажратилган субсидия ҳисобидан иссиқхона қуриб берилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бугунги кунгача Нукус шаҳри бўйича 62 та, шу жумладан, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида эса 6 та оилага иссиқхона қуриб берилмоқда.

 Алпамис Турғанбоев 2019 йилда касб-ҳунар коллежини тугатиб, бугунги кунда ишсиз эди. Нукус шаҳар Аҳоли бандлигини таъминлаш маркази ҳамда “Кардар” ишлаб чиқариш масъулияти чекланган жамияти томонидан унга ҳам иссиқхона қуриб берилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси карантин даврида ҳеч қандай ваҳимага тушмасдан, ҳамжиҳатлик билан томорқаларида экиш ишларини давом эттирмоқда.