Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлади
09:43 / 2022-05-28

Бугун – 2022 йил 28 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлиси бўлади.

Сенатнинг ялпи мажлиси тўғридан-тўғри ёритиб борилади.

Соат 10:00 да Сенатнинг мажлислар залида ўз ишини бошлайдиган ялпи мажлис видеоконференц-алоқа тарзида ўтказилиши режалаштирилган.

Мажлис жараёнлари Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилади.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган долзарб масалалар ҳақидаги хабарлар билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг www.uza.uz расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали таништириб борамиз.

Бизни кузатиб боринг!

ЎзА