Бугун Сенат ялпи мажлиси очилади
Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди.
Бугун, 2019 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди.
Ялпи мажлис кун тартибига 17 масала киритилган бўлиб, шундан ўнтаси қонунлардир.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги ижроси юзасидан ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йилги харажатларига ўзгартиш киритиш, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади.
Давлат божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати ва Тошкент вилоятидаги чегара божхона постлари фаолиятини ўрганиш натижаси юзасидан, Арзон уй-жойлар қуриш жараёнидаги муаммолар юзасидан ҳамда Аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш жараёнидаги муаммолар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш мажлис кун тартибидан ўрин олган.