Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Қозоғистонда Мустақиллик куни нишонланмоқда
10:47 / 2021-12-16

Опера” театрида тантанали тадбир ўтказилмоқда.

“Kazinform”  хабарига қараганда, тадбирда мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Элбоши Нурсултон Назарбоев иштирок этди. Республика  Президенти барча қозоғистонликларни истиқлолнинг 30  йиллиги билан табриклаб, йиғилганлар олдида нутқ сўзлади.

  Қозоғистон Республикаси Президенти Мустақиллик энг муқаддас, энг азиз қадрият, асосий бойлик эканини алоҳида таъкидлади.

«Халқимиз мустақиллик қадр-қимматини бутун қалби билан ҳис қилади. Чунки биз эркинликнинг қадрини биламиз. Кўплаб қаҳрамон аждодларимиз озодлик йўлида қурбон бўлди. Кўп оғир кунларни бошдан кечирдик. Бироқ халқимиз барча синовларга бардош берди»,  деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

 Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида Қозоғистон давлатчилиги тарихининг асрлар давомидаги энг муҳим даврларига, мустақилликка эришгандан сўнг Қозоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий, ташқи сиёсат, маданий ва фан соҳаларида эришган муҳим ютуқларига эътибор қаратди. Унинг айтишича, мустақиллик йилларида 1,5 миллион аҳолининг уй-жой шароити яхшиланди. Кенг кўламли ислоҳотлар туфайли мамлакат иқтисодиёти ҳажми реал кўрсаткичларда 2,5 баробар ўсди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот долларда 13 баробардан зиёд ошди. Қозоғистонга 370 миллиард доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган. Қозоғистоннинг халқаро захиралари 90 миллиард доллардан ошади.

   Президент, шунингдек,  ўз сўзида Мустақилликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган барча қозоғистонликларга миннатдорчилик билдирди.

    Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Биринчи Президент – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг суверен Қозоғистон барпо этишдаги улкан меҳнатига алоҳида эътибор қаратди ва  Элбошининг жаҳон тарихидаги ўрнига тўхталиб ўтди.

Шарофиддин Тўлаганов, ЎзА