Бугун пойтахтимизда футзал тадбирлари ўтказилади
Бугун, 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида ҳаваскор футзал жамоалари ўртасида илк бор ташкил этилган “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасининг 6-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Мамлакатимизда футзални янада оммалаштириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёш истеъдодлар учун ўйин амалиёти яратиш мақсадида ташкил этилаётган мусобақанинг 6-турида “BMB” – “Kamol Construction”, ТАТУ – “Истиқлол”, “Божхона” – “Парма”, “Ёшлар” – “IMV”, “Олимпик” – СҚБ жамоалари рўбарў келади.

Шунингдек, бугун пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал федерациясининг йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев, ЎзА