English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Осиё ўйинларида спортчиларимиз 9 та дастурда иштирок этмоқда
10:30 / 2023-10-07

Бугун, 7 октябрь куни “Ханчжоу-2022” ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг бир қатор спорт турларида сўнгги мусобақалар ўтказилади.

Ўзбекистон спортчилари кун давомида 9 спорт тури баҳсларида иштирок этмоқда.

Эркин курашчиларимиздан Жавраил Шапиев 86 килограмм вазннинг нимчорак финал беллашувида покистонлик Ҳайдер Али Буттга қарши гиламга чиқди ва 11:0 ҳисобида ғалабага эришди. “Токио-2020” Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов 74 килограммда баҳрайнлик Магомедрасул Аслуевни 2:0 ҳисобида енгиб ярим финалга йўл олди.

Яна бир эркин курашчимиз Ҳасанбой Раҳимов 125 килода кореялик Ех Юн Жунгни 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финал масаласини ҳал қилди.

Каратэчи қизларимиздан Севинч Раҳимова саралаш баҳсларида таиландлик, кореялик, хитойлик рақибларини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди у олтин медаль учун кечадиган жангда Хитой Тайпейи вакили Цуй Пинг Ку билан кураш олиб боради.

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун бронза медали учун Гонконг терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

Ушбу ўйин Ханчжоудаги "Шангченг" стадионида ўтказилади.

Шунингдек, бугун кун давомидаги мусобақаларда слаломда эшкак эшиш, шахмат, бадиий гимнастика, жиу-житсу, оғир атлетика, синхрон сузиш беллашувларида ҳамюртларимиз ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Т.Рўзиев, ЎзА