Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Осиё кубогида Ўзбекистон U23 терма жамоаси илк ўйинини ўтказади
11:04 / 2026-01-07

Саудия Арабистони яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубогида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U23 ёшлар терма жамоаси дастлабки учрашувини ўтказади.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “C” гуруҳидаги дастлабки ўйинини  соат 19:00 да Ливан терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу беллашувни малайзиялик ҳакам бошчилигидаги бригада бошқариб боради.

Бош ҳақам: Туан Мохд Ясин бин Туан Мохд Ҳанафиях (Малайзия)

Ёрдамчи ҳақамлар: Муҳаммад Шафиқ бин Ахмад Саид (Малайзия), Бангбанг Сямсудар (Индонезия)

VAR ҳақам: Сивакорн Пу-Удом (Таиланд)

AVAR ҳакам: Муҳаммад Обайд Ҳадим Муҳаммад (БАА)

Захира ҳақам: Исмоил Аднан Исмоил Алҳафи (Иордания).

Дарвоқе, гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса Жанубий Корея ва Эрон терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Шунингдек, бугун 7 январь куни “B” гуруҳида  Япония – Сурия ҳамда Қатар – БАА термалари ўртасидаги учрашувлар режалаштирилган.

Кеча Осиё кубогининг биринчи кунида "A" гуруҳидан ўрин олган иккита ўйин ўтказилди. Унда Вьетнам терма жамоаси Иорданияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Саудия Арабистони ва  Қирғизистон термалари ўртасидаги баҳс 1:0 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа, Вьетнам ва Саудия Арабистони терма жамоалари 3 очкодан жамғариб, илк тур якунига кўра гуруҳ турнир жадвалида пешқадамга айланди. Энди 9 январь куни мазкур гуруҳда иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда Саудия Арабистони –  Иордания ва Вьетнам – Қирғизистон ёшлар терма жамоалари тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА