French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун НАТОнинг Украина бўйича фавқулодда йиғилиши ўтказилади
11:05 / 2022-03-16

Бугун – 16 мартда НАТО давлатлари ташқи ишлар вазирлари Украина бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади.

Музокараларда, жумладан, узоқ муддатли ҳамкорликка доир муносабатлардаги хавфсизлик бўйича аниқ чора-тадбирлар, шунингдек, альянс кучлари позицияси кўриб чиқилади.

“ТАСС” хабарида келтирилишича, ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг матбуот анжуманида мазкур йиғилишга Украина мудофаа вазири Алексей Резников ва унинг Грузия, Финляндия, Швеция ва евроиттифоқлик ҳамкасблари таклиф қилинганини айтди. Бош котиб НАТО Россия билан мулоқотни сақлаб қолиши лозимлигини таъкидлади. Кун тартибидан альянс позициялари ўзгариши масаласи ҳам ўрин олган.

Столтенбергнинг айтишича, НАТО альянс ҳудуди ва чегараларидаги мониторингни кучайтиради.

“Мақсадларни амалга ошириш учун иттифоқчилар мудофаа харажатларини кўпайтириши лозим”, деди НАТО бош котиби.