Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Наманганда 5 нафар бемор тузалди, улар орасида 3 ёшли қизалоқ ҳам бор
11:56 / 2020-05-15

Бугун Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб,реабилитацияга кузатилди.


Бугун Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб,реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (2 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафари Уйчи туманидан, 1 нафари эса Наманган туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 60 ёшда, ёши кичиги эса 3 ёшли қизалоқ.

Вилоятда шу пайтга қадар 202 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 207 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2141 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими