Бугун "метан заправкалар" одатдаги тартибда ишлайди
Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун, яъни 22 декабрь соат 10:00 дан 16:00 га қадар мамлакатимиз бўйича барча “метан заправкалар” одатдаги режимда ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 декабрь куни аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилган эди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА