Бугун Исроил – Фаластин келишуви кучга киради
Исроил ва Фаластин зиддияти билан боғлиқ гуманитар тинишни назарда тутувчи келишув 23 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да кучга киради. Бу ҳақда ХАМАС Сиёсий бюроси аъзоси Муса Aбу Марзук “Al Jazeera” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, озодликка чиқариладиган 50 нафар маҳбуснинг аксарияти хорижий фуқаро.
Aбу Марзук Исроил қамоқхоналарида сақланаётган уч фаластинлик маҳбус ХAМAС томонидан гаровга олинган ҳар бир киши эвазига озод қилинишини эслатди. Шунингдек, ХAМAСнинг қамоқхоналари йўқлиги, маҳбуслар Фаластин уйларида сақланиши, шу боис объектлар Исроил томонидан бомбаланганда гаровга олинганлар ҳам ҳалок бўлганини таъкидлади.
Исроил ва ХАМАС Қатар ва Миср воситачилигида маҳбусларни алмашиш бўйича келишувга эришган.