Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Германия турнирининг энг кучли гроссмейстерлари аниқланади
11:20 / 2024-02-16

Бугун, 16 февраль куни мукофот жамғармаси 200 минг АҚШ долларидан иборат бўлган "Freestyle Chess G.O.A.T Challenge" турнирининг мукофотлари кимларга тегишли бўлишига аниқлик киритилади.

1-ўрин учун Карлсен – Каруана, 3-ўринга эгалик қилиш баҳсида Абдусатторов – Аронян, 5-ўрин учун Фирузжа – Гукеш ҳамда 7-ўринга эгалик қилишда Дин Лижэнь – Каймер жуфтликлари кураш олиб бормоқда.  

Айтиш лозим, дунё шахмат оламида ўзига хос нуфузга эга бўлган турнирнинг энг юқори нуқтасидаги сўнгги мусобақада мағлуб бўлган ҳолда 2, 4, 6 ва 8-ўринларни эгаллаган шахматчилар ҳам пул мукофотлари билан тақдирланади. Унга кўра, 2-ўринга 40 минг, 4-ўринга 20 минг, 6-ўринга 12 минг ва 8-ўрин соҳибига 8 минг АҚШ доллари насиб этади.  

Бевосита кеча ўтган финал ўйинларининг 1-партияларидаги ҳолатга эътибор қаратсак, ғолиблик учун кечган Магнус Карлсен ва Фабиано Каруана учрашувида томонлар муроса йўлини танлаган бўлса, Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Левон Аронянга қарши дона сурди.    

Абдусатторов-Аронян баҳси деярли ҳамюртимизнинг ҳужумкорлиги, Ароняннинг ҳимоясида ўтди. Ўн тўртинчи юришдаги бурилиш нуқтасида Нодирбек бироз устунликка ҳам эришди. Ҳатто 44-юриш вазиятида ҳамюртимизнинг ютуққа эришиш имконияти ортди ҳам. Бироқ тажрибали Ароняннинг вазиятни тўғри баҳолашигина уни мағлубиятдан қутқариб қолди-0,5:0,5.  

Мусобақада 5-ўрин учун Фирузжа – Гукеш ўртасидаги 1-партияда Франция байроғи остида ҳаракатланаётган Алиреза 1:0 ҳисобида устунликка эришди. 7-ўрин масаласини ҳал қилишга киришган Дин Лижэнь – Каймер ўйини 1-партияси 1:0 ҳисобида Каймер фойдасига ҳал бўлди.  

Бугун ўтадиган 2-партия ўйинлари барчасига ойдинлик киритиши билан мазкур мусобақанинг келгуси йилги ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладиган 4 нафар супер гроссмейстерлар номини ҳам аниқлаб беради.  

Тўлқин Рўзиев, ЎзА