Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
10:30 / 2025-08-30

-

“Янги Ўзбекистон”да куннинг муҳим тадбирлари, сиёсий воқеа-ҳодисалари тафсилотлари, Истиқлол байрами шодиёналарини ёритишга алоҳида эътибор қаратилган. “Янги Ўзбекистон” боғида мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тантанали маросимдаги нутқи, Ўзбекистон Президентининг расмий ташриф билан Хитойда бўлиши тўғрисидаги хабар, Ўзбекистон ва ШҲТ: Умумий тинчлик ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик”, афвга оид фармойиш, аждодлар матонати, янги ерости автомобиль йўлининг очилиши, миллат қаҳрамонлари ёди каби мақолаларда энг азиз бўлган истиқлол руҳи, инсон, унинг орзу-умидлари, интилишлари рўёби акс этган.

“Халқ сўзи”да ҳам ўқувчи эътиборини тортиши мумкин бўлган саҳифа, мақолалар эълон қилинган. “Қаҳрамон аждодлар жасорати – ибрат мактаби”, “Ватан учун, Миллат учун, Халқ учун!”, “Янги ерости автомобиль йўли очилди, Ислом цивилизацияси марказида эса қурилиш якунланмоқда”, “Яшил” келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч”, “Қуёш юрти Хоразм”, “Изчил ривожланиш платформаси”, “Таълим, илм-фан ва амалиёт узвийлиги”, “101 ёшли момо шукронаси” каби мамлакатимизда ҳукм суриб турган истиқлол руҳи, нафаси, озодлик аталмиш неъмат қадри ҳақида сўз боради.

“Ishonch”нинг бугунги сони ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимиз шодиёналарига бағишланади. Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтган байрам тантанаси, Президентимизнинг тантанали маросимда сўзлаган нутқи, байрам арафасида амалга оширилаётган эзгу ишлар – янги ерости автомобиль йўлининг очилиши, Ислом цивилизацияси марказида ниҳоясига етаётган қурилиш ишлари, Ватан, Миллат, Халқ учун курашган боболарга эҳтиром руҳи акс этган  саҳифалар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Абдусаид Кўчимовнинг “Қуёш юрти Хоразм” номли катта таҳлилий мақолани албатта ўқинг...

“Mahalla” бугунги маҳалаларимиз, жамиятимиз ҳаётини ўзида акс эттирадиган кўзгу. Газетанинг бугунги сонини кўриб жойларда улуғ байрам бошланиб кетганини кўрасиз. “Маҳалла раиси, бу – маҳалланинг виждони” рукнида берилган “Ёрдамга муҳтожнинг ёнига борсак, иштиёқ уйғонади”,  “Далда бўлсак, даромадли меҳнатга интилади”, “Маҳалла” баъзан фаолликка чорласа, баъзан мулоҳазага ундайди”, “Тадбирли одамнинг ташаббуси элга наф келтиради”, “Масъуллар ҳам, аҳоли ҳам бугунги ўзгаришларнинг фаол иштирокчиси”, “Ғайрат-шижоатли элнинг турмуши фаровон, ҳаёти тинч бўлади” каби ихчам-ихчам мақолаларда берилган муҳим ахборот, маълумот, мулоҳаза-мушоҳадалар ўқувчини бефарқ қолдирмайди.

Бугунги газеталарни ўқинг.

А.Нарзуллоев, ЎзА