-
“Янги Ўзбекистон”да эълон қилинган “Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги анъанавий ва кўп қиррали амалий ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланмоқда”, “Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга ташрифи” номли саҳифаларда Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб икки томонлама муҳим тадбирларда иштирок этгани, бу ташрифнинг аҳамияти ҳақида сўз боради. ”2025 йил Ўзбекистон ва ЮНЕСКО учун тарихий йил бўлади”, “Янги Ўзбекистон тараққиётининг етакчи кучи”, “Тадбиркорлик – фаровонлик ва қудрат манбаи”, “Бандихон: ҳадик ўрнини ишонч ва ҳаётдан розилик ҳисси эгаллади”, “Тўқимачилик Фарғона вилоятининг асосий драйверига айланмоқда”, “Оилий таълимга киришда юз фоизлик натижа”, “Учинчи Ренессанс – узоқдаги орзу эмас, бугуннинг ҳақиқати”, “Бўйнимга юкланган вазифани тўғрилик билан адо қилдим” каби мақола ва саҳифаларда истиқлол руҳи, бугунги кун манзаралари, ҳаёт ҳақиқатлари акс этган.
“Халқ сўзи”да ҳам ўқувчи эътиборини тортадиган муҳим мавзулар кенг ёритилган. “Ўзаро дўстлик ва кўп қиррали амалий ҳамкорлик муносабатлари янада мустаҳкамланади”, “Истиқболни кўзлаган дипломатия” каби мақолалар Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб, икки томонлама муҳим тадбирларда иштирок этгани, эришилган ютуқлар, ташрифнинг аҳамияти ҳақида сўз боради. Япония ташқи ишлар вазири Такеши Ивая бошчилигидаги делегациянинг Самарқандга ташрифи, юксак марралар, буюк мақсадлар сари йўл, янги ташаббуслар, устозлар ҳаққи, қонунга масъуллик, ижодий маҳорат эътирофи каби мақолаларда мустақиллик шукуҳи, Янги Ўзбекистон манзаралари акс этган.
“Hyrriyat”нинг бугунги сонида бир қатор эътиборни тортадиган мақолалар бор. “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови ғолибларини тақдирланиш маросими акс этган “Орзулар ҳақиқатга айланган кунлар” саҳифани, Ўртоқ “Ўзбекфильм”, бўлар экан-ку!”, “Янги Ўзьбекистон тараққиётида технологик мустақиллик нималарга боғлиқ?”, “Мактабларда динлар тарихи ўқитилиши лозим” каби мақолалар, Фарида Афрўзнинг “Ватан деган Ватан бўлажак” шеърий туркуми, Темирпўлат Тиллаевнинг “Денгиз” ҳикоясини, албатта, ўқинг.
“Oʻzbekiston ovozi”нинг бугунги сонида истиқлол шукуҳи акс этиб турибди. “Меҳнатнинг меваси ширин бўлади”, “Байрам арафасидаги ўйлар”, “Янги Ўзбекистоннинг муҳим дарвозаси”, “Ижтимоий тараққиётни жадаллаштирувчи куч”, “Шодиёнада биргаликда” каби мақолаларда тобора яқинлашиб келаётган энг азиз ва улуғ байрам руҳини ҳис қиласиз.
“Mahalla” бугунги маҳалаларимиз, жамиятимиз ҳаётини ўзида акс эттирадиган кўзгу. “Ҳар бир маҳаллада футбол майдони бўлади”, “16 миллион киши ободлик ишларига бош қўшди”, “Шаҳардан қолишмайдигван шароитга эга бўлдик”, “Твашаббускорлик тараққиётга таянч бўлмоқда”, “Янгиланиш, имконият ва жавобгарлик – фаолиятимиз мезонига айланган”, “Инсон учун саховатданазизроқ сифат йўқ” каби ихчам-ихчам мақолаларда берилган муҳим ахборот, маълумот, мулоҳаза-мушоҳадалар ҳаётимизнинг ажралмас бир бўлаги эканини ҳис қилиб борасиз.
“Ma`rifat” – зиёлиларнинг, таълим-тарбияга бефарқ бўлмаган барча устоз, мураббийларнинг минбари. Академик Шуҳрат Сирожиддиновнинг “Улуғ Амир ва Донна Мария” фильмидан олган таассуротларим” номли мулоҳазаларига, албатта, эътибор беринг. “Диссертациялар амалиётдан узилиб қолмоқда”, “Мактабга боришдан қўрқаман”, “Битирувчилар ўз соҳасида ишламоқда”, “Педагог мақоми: кечаги орзулар – бугунги ҳақиқат”, “Президент иқтидорли фарзандлари” ёшлар орзуларига қанот бўлади”, “Масъуллар нега ваъдаларни бажармайди?” каби ўнлаб мақолаларда таълим-тарбия, бу борадаги баъзи муаммо ва қусурлар ҳақида сўз боради.
Бугунги газеталарни ўқинг...
А.Нарзуллоев, ЎзА