Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
09:22 / 2025-07-25

-

“Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 июль куни қатор хорижий мамлакатларнинг етакчилари ва нуфузли сиёсатчилари билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берилган. Хабарда таъкидланишича, суҳбат чоғида хорижий ҳамкорлар давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда янги муваффақиятлар тилаб, мамлакатимизнинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ изҳор этганлар. Газетадан давлат раҳбарининг туғилган куни муносабати билан чин юракдан муборакбод этиб, ўзларининг самимий қутловлари ва эзгу тилакларини билдирган хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар етакчиларига, таниқли сиёсат ва дамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, юртимиздаги меҳнат жамоалари, маҳаллалар, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари фаолларига, тадбиркорларга, мамлакатимиз ва чет эллардаги барча ватандошларимизга чуқур миннатдорчилик изҳор этган саҳифа ҳам эълон қилинган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Мелибоев ўзининг “Халқпарварлик феномени. Янги Ўзбекистон тарихи қандай ёзилмоқда?” мақоласида шундай ёзади: “Йиллар ўтади. Янги Ўзбекистон тарихини ўрганувчилар кўз ўнгида давлат раҳбарининг фаолиятидаги халқпарварлик феномени, улуғ мақсад йўлидаги фидойилиги, халқ билан мулоқот қандай йўлга қўйилгани, янги давр авлодини тарбиялаш каби бир-биридан муҳим вазифалар ижроси қандай амалга оширилгани яққол намоён бўлади. Янги Ўзбекистоннинг кучли моддий ва маънавий салоҳияти уларни, шубҳасиз, руҳлантиради”. “Гидроэнергетика: маҳаллий технологиялар – истиқбол калити”, “Изланишлар моҳиятида  Ватан турса бас...”, “Бахтли чеҳралар ортидаги эзгулик” каби мақолалар муҳим масалалар таҳлилига бағишлангани билан ўқувчи эътиборидан четда қолмайди.

“Халқ сўзи”да ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 июль куни қатор хорижий мамлакатларнинг етакчилари ва нуфузли сиёсатчилари билан телефон орқали мулоқоти ҳақида хабар берилган. Ўзаро суҳбатлар чоғида хорижий ҳамкорлар давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда янги муваффақиятлар тилаганлар. Газетадан давлат раҳбарининг туғилган куни муносабати билан чин юракдан муборакбод этиб, ўзларининг самимий қутловлари ва эзгу тилакларини билдирган хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар етакчиларига, таниқли сиёсат ва дамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, юртимиздаги меҳнат жамоалари, маҳаллалар, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари фаолларига, тадбиркорларга, мамлакатимиз ва чет эллардаги барча ватандошларимизга чуқур миннатдорчилик изҳор этган саҳифа ҳам жой олган. “АҚШ Конгрессида “Ўзбекистон куни” форуми бўлиб ўтди”, “Жазо чораларининг таъсирчанлиги оширилмоқда”, “Экспортни кенгайтириш учун муҳим восита”, “Зарарни қоплаш ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланмоқда” каби мақолаларда инсон ва жамият, мавжуд ҳолат, ислоҳотларга танқидий ёндашув руҳи акс этган.

“Jadid”нинг бугунги сони озарбойжонлик таниқли шоир, адабиётшунос Акиф Азалпнинг “Ўзбек келаётир...” номли мақоласи билан бошланади. –  Ўзбекистон деганда ўнг қўлим беихтиёр кўксимга қандай кўтарилганини ўзим ҳам сезмай қоламан. Айниқса, Янги Ўзбекистоннинг кейинги йиллардаги улкан зафарларининг хуш муждаларини эшитганимда қувонганимдан ўзимни қўярга жой тополмайман, деб ёзади муаллиф. Акип оғанинг самимий дилномасини, албатта, ўқинг.  Ҳиндистондаги Жавоҳарлаъл Нуру университети профессори, турколог Ахлок Аҳмад Ахан билан суҳбат, “Икки қутбни бирлаштирган ҳофиз”, “Баҳромбек таржимон ким бўлган?”, “Шохига урсанг, туёғи зирқирайди” каби мақолалар, таниқли шоир Ўткир Раҳматнинг “Қуёш фварзанди” номли балладаси тарих ва бугунги кун ҳақиқатларини кўз ўнгингизда бир-бир намоён этади...

Адолат”да эълон қилинган “Шифокор + дорихона = ҳамкор”лигига барҳам бериладими?” номли саҳифа қизиқ, ўқинг. “Клипли фиклаш феномени: вақтнинг тезкорлиги ёки келажак учун таҳдид?”, Фазилат ва иллат: қай бири ғолиб?”, “Дарахтга паспорт берган японлар” каби долзарб масалалар таҳилили, уларда кўтарилаётган оғриқлар ўқувчини ён-атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмасликка ундайди.

Бугунги газеталарни ўқинг.

А.Нарзуллоев, ЎзА