French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
09:24 / 2025-07-18

-

“Янги Ўзбекистон” нинг бугунги сони ранг-баранг. Ўқувчи эътиборини тортадиган, муҳим мавзулар ёритилган, таҳлил қилинган мақолалар бор. “Ишончга асосланган сармоя. Инвесторлар нима учун юртимизга интилмоқда?” мақоласи шулар жумласидан. – Сўнгги етти йил ичида мамлакатимизга 120 миллиард долларлик инвестиция жалб қилиниб, олти мингдан зиёд корхона ташкил этилди. Хусусан, 2024 йилда инвестициялар ҳажми 35 миллиард, экспорт ҳажми эса 27 миллиард долларга етди, деб ёзади мақола муаллифи, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бош мутахассиси Мэлс Очилов. Албатта, ўқинг. “Давр ўзгарди: импорт эмас, экспорт қиламиз” саҳифасида юртимиз жанубидаги ўзгаришлар, саноатлашаётган Сурхондарёнинг бугунги қиёфасини кўрасиз.

– Сурхондарёнинг шаҳру қишлоқларида энг илғор технологиялар билан жиҳозланган тармоқлар барпо этилмоқда. Натижада ички бозор талаби тўлиқ таъминланиб, аҳоли эҳтиёжидан отган маҳсулотлар хориж бозорига чиқарилмоқда. Масалан, эркин иқтисодий зонадаги битта йирик бизнес субъекти йилига 17 миллион долларлик импортни ўрнини босадиган қурилиш жиҳозлари ишлаб чиқарди. Шу билан бирга, бешта давлатга 4 миллион долларлик 4,5 минг тонна тайёр маҳсулот маҳсулот экспорт қилинади, деб ёзади муаллиф. Давлат ва халқ бирлиги, соддалаштирилган савдо – Ўзбекистоннинг янги рақабат устунлиги, миллий санъатимиз учун ҳаётбахш ҳужжат масалалари акс этган мақолаларни ўқиганингизда жамиятнинг бугунги манзаралари, ўзгаришлар, ислоҳотлар ва замон билан юзма-юз келасиз.

“Халқ сўзи”да бир қатор яхши мақолалар эълон қилинган. “Инкор этиб бўлмас ҳақиқатлар” мақоласида мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган тадбирлар “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” каби ҳаётбахш ғоя шиори остида ўтиши қанчалар зарур ва ҳаққонийлиги очиб, таҳлил қилиб берилган. “Қадриятларимизни юксалтираётган улуғ неъмат” саҳифаси юқоридаги мақоланинг мантиқий давомидек ўқилади.

– Мустақиллик бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқини берди. Аммо бу ҳуқуқ нафақат ривожланиши, балки масъулиятни ҳам талаб қилади. Жамиятимиздаги ҳар бир миллат ва элат, ҳар бир дин вакили ўзини шу Ватаннинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис этмоғи – истиқлолнинг энг катта ғалабаси. Президентимизнинг яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори бу неъматга бўлган чуқур эҳтиромнинг, мустаҳкам тарихий сабоқларнинг ва янги юксалишларга интилишнинг яна бир яққол ифодаси бўлди, дейди  муаллиф, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмаҳаматова. “Қутлуғ қадамнинг ҳаётбахш зиёси”, “Депутатлар фармацевтика фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифларни эшитди”, “Янги Ўзбекистон ислоҳотлари”, “Ворисларга қайтаётган мерос” каби мақола, саҳифаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар – дори-дармон муаммоларига ечим, маданий меросга ворисийлик ҳисси ўз аксини топган.

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА