Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
09:55 / 2025-07-01

-

“Янги Ўзбекистон”нинг бугунги сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 июнь куни Ёшлар куни тадбирида иштироки, тантанали маросимдаги нутқи билан бошланади. Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда рукнида берилган “Ижро интизоми – ислоҳотлар самарадорлиги асоси”,  “Яшнаётган Қашқадарё: фаровонлик сари”, “Тиббиётдаги глобал муаммоларга ечим бериш – олий мақсадим”,  “Жиноятнинг оқибати билан эмас, сабаблари билан курашиш – энг мақбул йўл”, “Бола орзусида жамият эртаси яшайди”, “Аҳоли саломатлиги – моддий манфаатдорликдан устун” каби мақолаларда бугунги ҳаёт манзаралари, инсон ва жамият уйғунлиги, руҳий ва жисмоний кўтаринкилик, соғлом турмуш тарзи акс этган. 

“Халқ сўзи”да ҳам давлат раҳбари раислигида ўтган  Ёшлар куни тадбири, давлат раҳбарининг Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи эълон қилинган. – Сизлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида янги тарих яратадиган олтин авлодсиз! Фурсатдан фойдаланиб, мана шу қувончли айёмда Ватанимиз равнақи йўлида интилиш, илм олиш ва меҳнат қилишдан чарчамайдиган барча ёшларимизга, билимли, тарбияли ва соғлом фарзандларни камолга етказаётган ота-оналарга, катта ҳаётга қадам қўйишларида ёшларга энг яқин маслаҳатчи бўлаётган ҳурматли устоз ва мураббийларга самимий миннатдорлигимни бирдираман, дейди ўз нутқида давлат раҳбари. Саҳифани, албатта, ўқинг. “Президент Шавкат Мирзиёевнинг озод тафаккур ғояси”, “Янги Ўзбекистонни бунёд этаётган олтин авлод”, “Рақамли дунёда Ўзбекистон: ютуқлар ва муаммолар”, “Тошкентда “EURONEWS”нинг офиси очилди” каби хабар ва мақолаларда медиа оламидаги янгиликлар, муҳим масалалар таҳлили ва мулоҳазалар, кун нафасини ҳис қиласиз.

“Ishonch” ҳам “Ўзбекистон ёшлари-янги тарих яратадиган олтин авлод” номли саҳифа билан бошланади. “Танловларнинг танлови ҳам адолат асосида бўлсин ёхуд устама мезонларда “Ёш китобхон” кўрик-танлови нега йўқ?”, “Пулли синфлар: қайси йўлдан кетаяпмиз ва дунёда бу масала қай тарзда ҳал қилинган?”, “Газетада “шарманда” дея устхат тортадиган раҳбарлар борми?”, “Жисмоний меҳнат – шараф, ақлий меҳнат – дангасаликми?”, “Унитилмаган муҳаббат қиссаси” каби мақолаларда “Ёш китобхон”  кўрик-танловининг ўтказишдаги муаммо ва мулоҳазалар, давлат умумтаълим мактабларида пулли синфлар ташкил этилаётгани ҳақидаги хабарлар, жойларда оммавий ахборот воситаси – газетага бўлган муносабат, енгил-елпи мушоҳадалар, тарих ва бугунги кун масалалари акс этган.

Бугунги газеталарни ўқинг.

А.Нарзуллаев, ЎзА