French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
09:50 / 2025-06-10

-

“Янги Ўзбекистон”да эълон қилинган Ўзбекистон – Словакия: икки томонлама муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб берган олий даражадаги мулоқотлар” саҳифасида Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицонинг расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб тургани, 9 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олгани ва икки мамлакат ўртасида амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилгани ҳақида сўз боради. Шунингдек, газетада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган БРИКС Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф, АҚШ етакчи компаниялари делегациялари билан учрашувлари ҳақида шарҳ ҳамда Болгария Республикаси Президенти Ремен Радевнинг 9 инюнь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинган. “Ўзбекистоннинг “Ташриф қоғоиз”и IV Тошкент халқаро инвестиция форуми иш бошлади”, “Миллат фидойилари” –  фидойилик моҳиятини англаш майдони”, “Тадбиркорлик ва саноат тармоқлари ривожи”, “Янги электрон платформа. Унда дарахт қаерда экилаётгани, маблағ қандай сарфланаётгани маълумоти акс этади”, “Ёшларни билимга чорлаш”, “Юксак технологияли, меҳр-оқибатли жамият барпо этиш сири нимада?” каби мақола, саҳифаларда ислоҳотлар, инсон қадри, бугунги жамият, ватан ва унга чин фарзандлик туйғулари акс этган.

“Халқ сўзи”да ҳам давлат раҳбари иштироки билан боғлиқ муҳим тадбир, мулоқот ва учрашувлар кенг ёритилган. Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг юртимиз футболчиларининг тарихий ғалабасига бағишланган “Матонат майдонида” номли ифтихорномаси дилларда акс-садо беради:

Бу ғалаба тегишлидир тарихлар, асрларга,

Ҳам бугунги авлодлар, ҳам келажак наслларга.

Бир миллатнинг уч минг йиллик шашти унда мужассам,

Бу ғалаба муҳташамдир, бу Ғалаба – муаззам.

 

Етти ёшдан етмишгача – кўрди бор ёшу қари,

Ўн саккиз милёнли эл бир бўлиб кўрди бари.

Ойбалдоқли келинчаклар, қизғалдоқлар кўрдилар,

Бешикларда минг-минг уйғоқ чақалоқлар кўрдилар.

 

Амирликлар диёрида ўзбекларнинг байрами,

Минг йилларга қурбонликдир бу байрамнинг ҳар дами.

Шундай олий лаҳзаларда халқ қудратга айлангай,

Ўттиз саккиз миллён юрак бир миллатга айлангай. 

 

Она халқим, бор кечмишинг – синов, имтиҳонларинг:

Эгатларда қолиб кетди не-не чемпионларинг.

Мен футболчи бўлолмадим, вақт бўлди ҳакамим,

Футболкамда қолиб кетди ўн биринчи рақамим.

 

Бу Ғалаба осмонлардан шундай тушиб келмади,

Элнинг орзу-армонлари, заҳмати бу, меҳнати.

Хайр, Абу Даби, хуш қол! Сенга ҳам “Гуд бай”, Дубай!

Она юртим, тупроғингга сажда айлаб бир ўпай!..

Шеънинг давомини, албатта, ўқинг...

“Ishonch”да ҳам ўқувчи эътиборини тортадиган бир қатор мақола, саҳифалар эълон қилинган. Газета Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирнинг ”Футболда шон топди Ўзбегим” шеъри-фахрияси билан бошланади. Унда шундай сатрлар бор:

Футбол – бу ўзбекнинг азоби эди,

Жигарин қон қилган кабоби эди,

Ким учун у майдон хароби эди,

Кун келди, фикрига тавба қилдилар,

Бизни билмаганлар энди билдилар.

“Жаҳон миқёсидаги жамоа” саҳифаси ҳам футболчиларимиз эришган тарихий ютуққа бағишланади. “Бу – шунчаки оддий хабар ёки шунчаки оддий ютуқ эмас! Бу – ўзбек футболи ва бутун миллатнинг оламшумул ютуғи! Бу – бутун юртнинг ғалабаси, бутун халқнинг тантанаси” деб ёзади муаллиф. “Қонунга бўйсунмаслик бадали”, “Болам ёмон йўлга юрмасин”, десангиз, уни спортга беринг!”, “Мевани қайта ишлаш саноати: хоҳиш йўқми ёки уқув?”, “Ҳуқуқий эксперимент судгача адолатни тиклай олади(ми?)”, “Репетиторга талаб юқори ёхуд мактаб таълими нега етарли эмас?” каби мақолаларда кўтарилган масалалар, мулоҳаза, мушоҳадалар сизни ҳам баҳсга чорлайди.

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА