-
“Янги Ўзбекистон” жорий йилнинг 19 майида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи бошлангани тўғрисидаги хабар билан бошланади. Газетада давлат раҳбарининг қурилиш материаллари саноатидаги ишлар ва асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишгани, шунингдек давлат раҳбарига Тошкент метрополитенини ривожлантириш бўйича режадаги лойиҳалар юзасидан ахборот берилгани тўғрисида ахборот – шарҳлар берилган. Кун мавзуси акс этган “Ҳадди”дан ошаётган ҳарорат” мақоласи орқали ёзни қандай ўтказамиз, деган саволларга жавоб олишингиз мумкин. “Оромгоҳлар болаларни кутмоқда” саҳифасини юқоридаги мақоланинг узвий давомидек ўқийсиз. “Яшил” тараққиёт – янги даврга хос ёндашув”, “Жасорат абадийлашуви”, “Оролқумда ноёб ўсимлик – Арундо донакс”, Турк хоқонлиги”, “Истеъдоднинг тугилган мушти бўлмайди” каби мақолаларни ўқиганингизда жамиятнинг бугунги манзаралари, миллий давлатчилигимиз тарихининг энг олис даврлари кўз ўнгингизда пайдо бўлади.
“Халқ сўзи”да ҳам давлат раҳбарининг Венгрияга давлат ташрифи бошлангани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қурилиши материаллари саноатидаги ишлар ва асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишгани ҳамда давлат раҳбарига Тошкент метрополитенини ривожлантириш бўйича режадаги лойиҳалар юзасидан ахборот берилгани тўғрисидаги шарҳлар билан танишасиз. “Китоб – мўъжиза, қудратли куч”, “Навқирон авлод тарбияси – ҳаёт-мамот масаласи”, “Таълим сифати учун кураш келажак олдидаги масъулият демакдир”, “Ҳудудларда солиқ механизмларидан қандай фойдаланиляпти?”, “Ўзбекистоннинг Европадаги истиқболли шериклари” каби саҳифа ва мақолаларда Янги Ўзбекистон, инсон ва жамият манзаралари акс этган.
“Ishonch” “ШҲТ – Ижтимоий ҳамжиҳатлик майдони: Пекинда меҳнаткашлар ҳуқуқлари муҳокама этилди” номли саҳифа билан бошланади. Унда 14-18 май кунлари Пекин шаҳри қитъа манфаатлари кесишган масканга айлангани – Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар касаба уюшмалари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтагани ҳақида сўз боради. “Жонкуяр етакчилар саралаб олиняпти”, “Қисматга тушган беписандлик”, “Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси – ишонч билан қадам ташлаётган ёшлар маскани”, “Қалбга оғу солаётган қўшиқлар”, “Урушдан тинчликкача: Ким кимга босим ўтказяпти?”, “Орзулар қаримайди” каби мақолаларни ўқинг, кетган вақтингизга ачинмайсиз...
Бугунги газеталарни ўқинг.
ЎзА