Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
09:41 / 2025-03-18

-

“Янги Ўзбекистон”да 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзоси, Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича парламент кокуси иштирокчиси Кэрол Миллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани, шу куни ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, маҳаллалар ободлиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишига доир катта шарҳ берилган. “Онг, дунёқараш, фикр ўзгармаса, жамият ўзгармайди”, “Коррупцияга оид қилмишлар учун жиноий жавобгарликни такомиллаштириш зарурати нимада?”, “Ери бор одам камбағал бўлмас”, “Ҳаёт боғларининг боғбонига айланайлик!”, “Адабиёт тирикчилик эмас, тириклик манбаи” каби мақолаларни ўқиганингизда жамиятнинг бугунги манзаралари, ўзгаришлар, ислоҳотлар кўз ўнгингизда пайдо бўлади.

     “Халқ сўзи”да ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштироки билан боғлиқ хабар, шарҳ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот эълон қилинган. “Аҳоли ижтимоий ҳимояси устуворлиги кафолати”, “Барчаси инсон манфаатлари учун”, “Эзгу қадриятлар, меҳнат ва бунёдкорлик ифодаси”, “Мақсадимиз – таълим сифати ва мазмунини ошириш” каби саҳифа ва мақолаларда Янги Ўзбекистон, инсон ва жамиятда юз бераётган ижобий ўзгаришлар акс этган. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдовнинг “Имом Мотурудийнинг шонли мероси ҳамиша барҳаёт” мақоласини, албатта, ўқинг. Имом Мотуридийнинг даҳолиги шундаки, у шунчаки тафсир билан чекланиб қолмаган. Соддароқ айтадиган бўлсак, “Таъвилот ал-Қуръон”нинг доҳиёна асар эканига оддий мисоллардан бири шуки, муаллиф ўзининг сўз ва фикрлари тўғрилигига, аввало, Қуръоннинг ўзидан далил келтиради. Бундай асосни эса, табиийки, ҳеч қанақасига инкор ё рад этиб бўлмайди. Сўнгра ишончли ҳадислар, мужтаҳидларнинг сўзларидан мисоллар келтириб, далилларини янада қувватлайди, дея таъкидлайди мақола муаллифи.

      “Ishonch”да эълон қилинган “Ҳамшира давлат хизматчисими?” номли кичик мақолада кўпчилик учун қизиқ бўлган маълумотлар бор. Кейинги вақтда даволаш-профилактика муассасаларига врач ва ҳамширалар ишга Ўзбекистон Президенти ҳузиридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги орқали қабул қилинаётгани кўпчиликда турли саволларни туғдирмоқда: “Тиббиёт ходими давлат хизматчисими? Улар қайси ҳужжат асосида АРГОС (нега агентлик ахборот портали русчалиги бошқа масала) орқали ишга қабул қилиняпти?” деб савол қўйилади. Бу қанчалар тўғри? Мақолани ўқинг, билиб оласиз. “Факт. Фаолиятга холис баҳо”, “Муаммо назоратга олинди”, “Янгилар” аъзолик афзаллигини қанчалик ҳис этишмоқда?”, “Хатда бор, манзилда йўқ”, “Жавобини кутаётган саволлар”, “Яқин Шарқда геосиёсий кескинлик: АҚШ, Эрон ва хусийлар можаро остонасида” каби мақола ва саҳифаларни ўқинг, кетган вақтингизга ачинмайсиз...

        “Qishloq hayoti”да эълон қилинган “Белорусь бизнес делегацияси Жиззахда”, “Ўзагролизинг” АЖнинг қишлоқ хўжалиги лойиҳаларда иштироки ва фаоллиги халқаро молия институтлари томонидан юқори баҳоланди”, “Коммунал ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги вазифалар белгилаб олинди”, “ВТ” генли ғўза навларининг иқтисодий ва экологик аҳамияти қандай?”, “Кичик Жуйзар” каналида бетонлаштириш ишлари қизғин бормоқда” каби мақолаларда бугунги қишлоқ ҳаёти, қишлоқ одамлари ҳақида сўз боради.

 

Бугунги газеталарни ўқинг.

 

                                                                                                                  ЎзА