_
“Янги Ўзбекистон” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 декабрь куни Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали қилган мулоқоти тўғрисида хабар беради. Газетанинг бугунги сонида бир қанча таҳлилий мақолалар берилган. Масалан, “Иқтисодий масалаларнинг экологик ечими”, “Янгиҳаёт: индустриал салоҳият жаҳонга юз тутмоқда”, “Ижтимоий давлат – инклюзив жамият”, “Ёшлар даврнинг асосий иштирокчилари” каби мақолаларни, албатта, ўқинг. Уларда ислоҳотлар, бугунги ҳаёт манзаралари акс этган. Газета мухбири Азизбек Юсуповнинг “Йўлдаги одам” очерки 6 декабрь куни давлатимиз раҳбари Тошкент – Хўжакент янги электоропоездини кўздан кечиргани, ушбу поездга чиқиб, ҳаракатланиши ва қулайликлар билан танишганига ҳақида. Ўқинг, қизиқ.
“Халқ сўзи”да эълон қилинган “Нурафшон келажак сари эзгу интилишлар”, “Долзарб масалаларнинг ҳуқуқий ечими ва аниқ чоралар”, “Улуғ мақсадларга йўналтирилган саъй-ҳаракатлар” каби мақолаларда куннинг муҳим масалалари таҳлилини кўрасиз. Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Бирни кўриб фикр қил...” номли шеъридаги даъват кўнгилларда акс садо беради:
Инсон умри ғанимат,
Ғаниматдир ҳар неъмат.
Тиркилик – катта давлат –
Бирни кўриб фикр қил,
Бирни кўриб шукр қил.
Ичиб бўлмай жомингни,
Ярат яхши номингни.
Юрт кўрсин камолингни –
Бирни кўриб фикр қил,
Бирни кўриб шукр қил.
Элда қанча ному ёд,
Ўғил-қиздандир мурод.
Ҳар кун уқтирар ҳаёт:
Бирни кўриб фикр қил,
Бирни кўриб шукр қил.
“Hyrriyat”нинг бугунги сонида ўқувчи эътиборида бўладиган бир қатор яхши мақолалар эълон қилинган. “ЮНЕСКО бош қароргоҳида Маҳмуд Қошғарий ва Али Қушчининг бош илмий меросига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди” саҳифасини мужда ўлароқ қабул қиласиз. “Ҳамма ўқияпти. Ўқинг!”, “Маънвий юксалиш полигони”, “Оқкўнгил одамнинг олами”, “Дарвеш Амир ёхуд ҳаммоллик қилиб кун кечирган ҳукмдор” каби мақолалар, Юсуф ал-Утайбий: “Билимдонларга имкон эшиклари очиқ” номли суҳбатда илм, маърифат, ҳақиқатни англашга чорлов, даъват овозини эшитиб турасиз.
“Ma`rifat” – зиёлиларнинг, таълим-тарбияга бефарқ бўлмаган барча устоз, мураббийларнинг минбари. Газета Икром Бўрибоевнинг “Ҳамма ўқияпти. Ўқинг!” номли мақоласини эълон қилган. “Сунъий интеллект: тилшунослар энди нима қилади?”, “Профессор қизларнинг профессор отаси ёки маърифатга бахшида умр”, “Фразеологик эвфемалар – нутқ кўрки” каби мақолаларда таълим-тарбия, комиллик сари йўл, китоб ва китобхонлик маданияти ҳақида сўз боради.
“Milliy tiklanish”да ҳам ўқувчи эътиборини ўзига тортадиган қизиқарли мақолаларга дуч келасиз. “Эркакларга ҳам туғруқ таътили ёки энди китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати қисқаради”, “Олтин-валюта захираларимиз қанча?”, “Тоҳир ва Зуҳранинг қабри топилди, Қоработирники ҳам... ёки Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров, Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими в.б. Адиз Бобоевлар диққатига!”, “Заҳри қотил бу...”, “Улар миллат шарафи эди...” каби мақолаларни, албатта, ўқинг.
“Mahalla” бугунги маҳалаларимиз, жамиятимиз ҳаётини ўзида акс эттирадиган кўзгу. “Ижтимоий ёрдам ҳар бир оилага манзилли ва мақсадли етиб боради” номли саҳифа эътиборли. Ҳар бир кун – айни йўналишдаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтириб, Президент ишончи, халқ розилиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиш фурсатидир. Агар биргаликда фидойилик билан ишласак, маҳаллаларда камбағаллик бўлмайди, ҳар бир ижтимоий ёрдам ўз эгасига етиб боради, ногиронлиги бор шахслар қулай муҳит ва шароитда яшайди, деб ёзади муаллиф – Ўзбекистон маҳалалари уюшмаси раиси, сиёсий фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Қуронбоев. “БМТ экспертлари Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолади”, “Оила тарбиясида аждодлар мероси намуна бўлсин!”, “Уч фан – уч қудрат манбаи бўлади”, “Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” каби мақолаларда берилган муҳим ахборот, маълумот, мулоҳаза-мушоҳадалар ўқувчини бефарқ қолдирмайди
“Oʻzbekiston ovozi”да бир қатор яхши мақолалар эълон қилинган. “Янгиланаётган дунё билан ҳамқадам”, “Камситилганлик учун жазо. Оиласида янги фарзанд туғилган оталарга эса 5 кунлик таътил”, “Имконияти чекланганларга исломда танглик йўқ”, “Асосий ставка яна ўзгаришсиз қолди”, “Ирландия: ҳокимият бўлишилмайдими?” каби мақолаларда ўқувчи учун қизиқ мавзулар тилга олинган.
“Yoshlar ovozi” – ёшлар минбари. “Декабрь – ёшлар форуми ойлиги”, “Вазир билан эркин мулоқот”, “Ёш зиёлилар билан учрашув”, “Фаол қизлар бирлашади”, “Ўқув марказлари форуми”, “Пақилдоқ яна трендда”, “Ҳамён” каби мақолаларда ёшлар ва жамият ҳаёти акс этган....
Бугунги газеталарни ўқинг...
ЎзА