Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
09:26 / 2024-09-26

-

“Янги Ўзбекистон”да Самарқандда ўтаётган саммит, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Бошқарувчилари кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида ушбу етакчи халқаро молия институти президенти Цзинь Лицюнь ва бир қатор нуфузли делегациялар раҳбарлари, вазирлар ва йирик компаниялар етакчиларини қабул қилгани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки бошқарувчилари кенгашининг тўққизинчи йиллик йиғилишидаги нутқи эълон қилинган. Газетадан Ўзбекистон Экологик партиясининг “Бўлажак сайловда ҳам яшил ва мусаффо ҳаёт, соғлом келажакни истаганларнинг барчаси биз томонда! Ўзбекистон Экологик партиясига, партиямиздан кўрсатилган номзодларга овоз беринг!” номли мурожаати жой олган. “Сувни тежаш нафақат бугуннинг талаби балки авлодлар олдидаги масъулият ҳамдир”, “Лоқайдлик ва боқимандалик кайфияти йўқ жойда камбағаллик бўлмайди”, “Касални даволагандан кўра...”, “Йиғлаётган дарахтлар” каби саҳифа, мақолаларда юртимизда юз бераётган ижобий ўзгаришлар, оғриқли нуқталар, бир сўз билан айтганда янги давр нафасини ҳис қилиб турасиз.

“Халқ сўзи”да ҳам Самарқанда шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилари кенгаши IX йиллик йиғилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу тадбирда сўзлаган нутқи, шунингдек, давлат раҳбарининг тадбир доирасида ушбу етакчи халқаро молия институти президенти Цзинь Лицюнь ва бир қатор нуфузли делегациялар раҳбарлари, вазирлар ва йирик компаниялар етакчиларини қабул қилагани тўғрисидаги хабар – ахборот эълон қилинган. Газетада Ўзбекистон Экологик партиясининг “Партиядан кўрсатилган номзодларга овоз беринг!” деган даъвати эълон қилинган. Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Чустий таваллудининг 120 йиллигига бағишланган “Эй тафаккур оламида фикри дарё дўстлар” мақоласини, албатта, ўқинг.

“Ishonch”да эълон қилинган “Куз таровати. Тошкент.” саҳифаси орқали кўнглингизда кузакнинг салқин шабадалари эсаётганини  ҳис қиласиз. “Ўзбекистон бойлар юртига айланишига ишонаман!”, “Касаба уюшмаси раиси қандай бўлиши керак?”, “Қайдасан, Дарбоза? Ёхуд кўлнинг нарёғидаги ҳаёт”, “Юксалишнинг икки қаноти”, “Бу таълимга навбатдаги зарба эмасми?”, “Экстрасенс ва мунажжимлар разведка хизматида каби мақолалар ўқувчи учун муҳим, қизиқ мавзуларга бағишлангани билан эътиборли.

“Жамият” – бугунги жамият муаммолари билан нафас олади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидовнинг “Ҳозирги замон: Янги Ўбекистондаги ислоҳотлар фалсафаси” мақоласини, албатта, ўқинг. Мақолада олимнинг давлат раҳбарининг яқинда нашрдан чиққан “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли китобига муносабати акс этган. “Табиат тажовузни кечирмайди”,  “Ўзбекистонда умуминсоний ислоҳотлар амалга оширилмоқда”, “Замонавий халқаро миграция”, “Миллат руҳи”,  “Будапешт ортда, олдда Самарқанд!”, “Мурожаат ортидаги тақдирлар” каби мақолаларда олам ва одам, инсон ва жамият ҳаёти акс этган.

“ХХI ASR”да қизғин паллага кирган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови жарараёнлари кенг ёритилган. “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун!” номли саҳифа эътиборли. Газетада бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилагн номзодлар рўйхати эълон қилинган.

“Mahalla” бугунги маҳалаларимиз, жамиятимиз ҳаётини ўзида акс эттирадиган кўзгуга ўхшайди. “Камбағалликдан фаровонлик сари”: йўқликдан борликка, борликдан юксакликка чорловчи ҳаётбахш дастур” саҳифасини ўқинг. Мақола “Давлат раҳбарининг мамлакатда камбағал одамлар қатлами борлигини очиқ-ойдин гапириши, аввало, тарихий жасорат эди. Чунки Президент бу билан бир вақтнинг ўзида муаммони бартараф этиш бўйича катта масъулиятни зиммасига олиди. Маълумотларга кўра, ўшанда 7,5 миллион ёки 23 фоиз аҳолининг даромади камбағаллик чегарасига етмас эди” деб бошланади... “Энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла инфратузилмаси яхшиланади”,  “Балиқ берма, қармоқ бер, овлашни ўрганади”, “Даромадинг, уйинг, машинанг бўлса, ўқишга эҳтиёж йўқ”лиги оғриқли ҳолат бўляпти”, “Солиқ тўловларидан қочиш йўллари: қурилиш ташкилотига 1 млрд. сўмлик салқин ичимликлар нима учун керак?” каби мақолаларда маҳаллаларимиздаги ҳаёт, саволлар, ютуқ ва муаммолар ечими акс этган.

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА