Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
10:27 / 2024-09-24

-

         “Янги Ўзбекистон”да 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказидган видеоселектор йиғилиши тафсилотларига оид катта шарҳ берилган. Газетада Ўзбекистон Республикаси  Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45- Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида муносиб иштирок этган шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табриги эълон қилинган. “Бугуннинг гапи” рукнида берилган “Умуммиллий ҳаракатга айланаётган юксак инсонпарварлик намунаси” мақоласини, албатта ўқинг.  – Камбағаллик улкан ботқоққа ўхшайди. Давлат ва жамият эса бир ғилдираги ботқоқда қолиб кетган машина кабидир. Темир уловнинг қолган ғилдираклари ҳарчанд зўр бериб айланмасин, ботқоқдагиси чиқариб олинмас экан, машина чўкиб бораверади, деб ёзади муаллиф. “Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг халқчил механизми”, “Ер-ку бериляпти, натижа қандай?”, “Уларнинг имконияти чекланмаган. Мақсади, шашту шижоати ҳам бошқаларникидан кам эмас”, “Ўзбекистон минтақавий марказ – ахборот технологиялари хаби бўлади” каби мақола, саҳифаларда ислоҳотлар, инсон ва жамият, Ўзбекистон ва минтақа манфаатлари уйғунлиги акс этган.

     “Халқ сўзи”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табриги, “Бунёдкорлик соҳасида давр руҳига мос вазифалар” – Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган шарҳ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлиси тўғрисида Ахборот берилган. “Сайлов – 2024” рукнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар кампанияси доирасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номидан “Эркин ва фаровон, қудратли янги ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” номли катта мақола эълон қилинган. “Ҳар бир масалага дахлдорлик ва масъулият ҳисси билан ёндашилди”, “Омбудсман қандай ваколатларга эга бўлмоқда?” каби ўқувчи эътиборини тортадиган мақолалар билан ҳам танишасиз. 

      “Ishonch” “Марғилонда “Атлас байрами” номли саҳифа билан бошланади. Унда 19-21 сентябрь кунлари Марғилон шаҳрида “Атлас байрами” VI Халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали ўтказилгани, унда юртимиз вакилларидан ташқари Болгария, Австралия, Испания, Италия, Португалия, Швеция, Латвия, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон каби 20 дан ортиқ хорижий далватлардан меҳмонлар ташриф буюргани, фестивал доирасида ҳунармандчилик ишлари ва фотосуратлар кўргазмаси, анъанавий мато ва ипак гилам тўқимачилиги бўйича маҳорат дарслари, “Мерос ва тараққиёт: Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси бозори салоҳиятини ўрганиш” мавзусида давра суҳбати, анъанавий мато тўқимачилиги бўйича мулоқот ва ёш дизайнерларнинг либослари намойиши ташкил этилгани хусусида сўз боради. “Ваъда вафоси билан гўзал эмасим?”, “Болалар ноласини ким тинглайди?”, “Таълим ҳали ҳам “Ё ҳаёт, ё мамот” масаласими?”, “Электобус ҳайдаётган аёл” каби мақолалар мавзулар ранг-баранглиги, муҳим масалалар таҳлилига бағишлангани билан эътиборли.

    Бугунги газеталарни ўқинг.

   

                                                                                                         ЎзА