-
“Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 сентябрь куни Остона шаҳрида иккинчи “Марказий Осиё – Германия” саммитида иштирок этгани, ушбу саммитда сўзлаган нутқи эълон қилинган. Газетада Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва Республика нуронийларининг Ўзбекистон халқига мурожаати ҳам босилган. “Ҳудудлар ҳаёти” рукнида берилган “Шу ерда етиштирилади, қайта ишланади ва хорижга сотилади”, “Қанча имконият яратилса, ўн карра, юз карра бўлиб қайтади” каби мақолаларни ўқиб, жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини ҳис қиласиз. “Қишлоқда нима гаплар?”, “100 йиллик ўйлар ёхуд тўйлар кўпайгани яхши, исрофгарчилик эмас!” мақолаларидаги таҳлил ва таққос, мулоҳаза ўқувчини мушоҳадага чорлайди. “Китоблар миллат ғоясининг узвий давоми”, “Ватанпарварлик: садоқат, фидойилик ва теран маънавий бойлик ҳосиласи” каби мақолаларда билим орқали ўзликни англаш ғояси, Юрт – Ватанга муҳаббат туйғулари акс этган.
“Халқ сўзи”да “Марказий Осиё ва Германия: ҳамкорлик истиқболларига йўналтирилган муҳим таклиф ва ташаббуслар”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Германия” иккинчи саммитидаги нутқи” эълон қилинган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан тайёрланган “Қизғин фикр-мулоҳазалар – мустаҳкам ҳуқуқий асос омили” саҳифаси депутатлар томонидан кўрилаётган масалалар қамровининг кенглиги ва муҳимлиги билан ажралиб туради. “Партияларнинг сиёсий спектри нега муҳим?”, “Қоп-қоп ваъдалар берилмоқда, бироқ...” каби мақолаларда сайлов жараёнлари билан боғлиқ муҳим жиҳатлар, шунингдек, Бухоро вилоятининг кўзи ожизлар махсус кутубхонаси Шофиркон филиали биносининг абгор ҳолати ҳақида аччиқ ва очиқ гаплар айтилган.
“Hyrriyat”да ўқувчи эътиборини тортадиган бир қатор таҳлилий мақолалар эълон қилинган. “Коррупцияга қарши кураш – ҳар бир инсондан бошланади”, “Газетасиз халқ тилсиз одам кабидир”, “Ижтимоий тармоқми, қармоқми?”, “Наҳотки “Маданият”да маданиятшунослик ўқитилмаса?”, “Тамерлан” – қўрқинчли эмас...”, “Инсон ялтирамай порлаши керак ёхуд “Китоблар хиёбони”даги ўйлар” каби мақолалар чуқур таҳлилга асослангани, жамиятнинг оғриқли нуқталари акс этгани билан эътиборли.
“Ishonch”да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва “Нуроний” жамғармасини юртдошларимизга Мурожаати эълон қилинган. “Ҳаракат ҳам яхши ниятга ярашами?.. Ёхуд Андижон вилояти таълим тизимидаги муаммоларга бир назар”, “Кустонинг иккинчи касби”, “Бедорлик ҳақиқатлари”, “Бувисига тортган қиз” каби мақолалар ҳам ўқувчи эътиборидан четда қолмайди.
“Ma`rifat” – зиёлиларнинг, таълим-тарбияга бефарқ бўлмаган барча устоз, мураббийларнинг минбари. Газета “Аттестация яқинлашмоқда: баҳорги жараёнлар қандай ўтган эди?” саҳифаси билан бошланади. “Абитуриентликдан талабаликкача”, “Уруш, соғинч ва Ота... Ғ.Ғуломнинг “Соғиниш” шеъри билан танишиш”, “Маънавиятшунослик ўқитилиши керак”, “Иккинчи Иброҳим Адҳамга айланган Бухоронинг дарвеш ҳукмдори”, “Жаҳон чемпионларининг мураббийси”, “Ўқитувчиларга амалий кўмакдош журнал чиқа бошлади”, “Фикрнинг юксакдаги тажассуми” каби мақолалар самимийлиги, қалб ва руҳ тарбиясига йўналтирилгани билан эътиборли.
“Oʻzbekiston ovozi”да эълон қилинган саҳифа, мақолаларда сайлов жараёнлари кенг акс этган. “Сайлов – 2024”, “Сайлов штабларида нима гап?” каби мақолалар шулар жумласидан. “Файзу барака ёши улуғларимиздадир”, “Асос талаб қилинади”, “Ижтимоий тенглик ва бирдамлик ҳақида” каби мақолаларда бугунги ижтимоий ҳаёт манзаралари акс этган. “Асосий ставка йиллик 13,5 фоиз даражасида қолди” мақоласи кўпчилик учун қизиқ. “Энг яхши тадбиркор аниқланди” саҳифаси мавжуд имкониятлардан самарали фойдалаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳақида.
“Yoshlar ovozi” – ёшлар минбари. “45- Жаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистондан 5 ғалаба”, “Намунавий фестивал юқори савияда ўтди”, “Китоб фестивали”, “Назорат ҳам, сўров ҳам қаттиқ бўлади”, “Ўзбекистонда тадбиркорлар ижтимоий жавобгарликни ҳис қиладими?”, “Ёшлар кўпроқ кимга суянмоқда?” каби мақолаларда ёшлар ва жамият ҳаёти акс этган....
Бугунги газеталарни ўқинг...
ЎзА