-
“Янги Ўзбекистон” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 сентябрь куни Туркия Республикасининг ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегацияни қабул қилгани тўғрисида хабар беради. Газетада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Париж шаҳрида бўлиб ўтган XVII ёзги паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони, шунингдек, “Буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ҳам эълон қилинган. “Бир мушт бўлиб жипслашаётган минтақа”, “Креатив иқтисодиёт. У нимаси билан афзал?”, “Давлат ташаббусини қандай тушуняпмиз?” каби мақола, саҳифаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами, ютуқлар, кеча ва бугун, ўзгараётган жамият манзаралари акс этган.
“Халқ сўзи”да ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 сентябрь куни Туркия Республикасининг ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегацияни қабул қилгани тўғрисида хабар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Париж шаҳрида бўлиб ўтган XVII ёзги паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинган. “Марказий Осиё давлатлари интеграцияси йўлидаги муҳим платформа”, “Инсон қадрини улуғлашга қаратилган умуммиллий ҳаракат”, “Камбағалликдан – фаровонлик сари”, “Юртимиз мундиалга мезбонлик қилади” каби мақолалар муҳим, долзарб масалаларга бағишлангани билан эътиборли.
“Jadid”нинг бугунги сонида ўқишга арзигулик материаллар бир талай. Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Ғолиблар қасидаси” манзумаси, атоқли шоир Шавкат Раҳмон таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан эълон қилинган “Миллатни уйғотувчи орзу” саҳифаси, “Мусахўжа Ҳакимов – “катта террор” қурбони”, “Исроф ва камбағаллик”, “Ер қаъридаги хазина”, “Исмоилбек Ғаспрали феномени”, “Афанди кимга хизмат қилган?” каби мақолаларда эгилиб, букилиб синмаган ҳақиқат, олам ва одам, чин инсон қисмати, ўзидан ёрқин из қолдирган жадидлар нафасини ҳис қиласиз.
“Milliy tiklanish”да ҳам ўқувчи эътиборини ўзига тортадиган қизиқ мақолалар кўп. “Давлат раҳбарининг камбағалликни қисқартиришни умуммиллий ҳаракатга айлантириш ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз”, “Янги Ўзбекистон йўли тараққий этган давлатлар йўлидир”, “75 та сайлов округидан кўрсатилган номзодларга муваффақият қозониш талаби қўйилди” “Ойда 4 миллион. Бу кўпми ёки кам?”, “Жаноб мутасаддилар сизларни “Тожмаҳал кутяпти...”, “Юқумли касаллик бу!”, “Жадидчи Раҳимийлар сулоласи ёхуд генерал Собир Раҳимовнинг тутинган отаси” каби мақолалар, устоз Шавкат Раҳмоннинг ўтлуғ шеърларида акс этган туйғулар – мушоҳада, оғриқлар қалбингизда акс садо бериб туради...
“Адолат”да бўлажак сайловларга кенг ўрин берилган. Газетада Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастури эълон қилинган. “Пробация бўлимлари ходимларининг ваколатлари кенгаяди”, “Ҳуқуқ ва эркинликлар самарали ҳимоя қилинади” каби саҳифаларда бугунги кун нафасини ҳис қиласиз. Тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватовнинг “Ҳадисшунослик илмининг буюк алломаси” мақоласини, албатта, ўқинг. Унда юртимиздан чиққан беназир аллома, Имом Бухоийнинг издоши, ҳадисшунос Абу Исо ат-Термизий ва унинг илмий мероси ҳақида сўз боради.
“Vatanparvar” – ёшлар қалбига хитоб қилгувчи, Юрт, Ватанни севишга чорловчи газета. Газетада куннинг муҳим масалаларидан бири бўлган – сайловга оид саҳифа эълон қилинган. “Сержантлар корпусини ривожлантириш – давр талаби”, “Ватан деб ёнган юрак”, “Қатордаги норлар”, “Англаган лаҳзангиз умрингиздир”, “Чет тилни ўрганиш милдлий ўзликка таҳдид бўлмалиги керак”, “Оммавий маданият”нинг замонавий кўриниши”, “Хабарчи қушлар”, “Мозийни унутмаслик саодати” каби мақолалар, атоқли шоир Шавкат Раҳмоннинг “Енгилган бошларни қиличлар кессин” номли туркум шеърларида Ватанга муҳаббат туйғулари устувор.
Бугунги газеталарни ўқинг.
ЎзА