-
“Янги Ўзбекистон” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19-20 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган сафари тафсилотларига бағишланган “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот: муаммолар муҳокама қилиниб, таклифлар қўллаб-қувватланди” номли саҳифа, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувдаги нутқини эълон қилган. “Ташаббус, фикр ва ғоя қонунчилик такомилига хизмат қилмоқда”, “Янги Ўзбекистонга муносиб нуфузли илмий лойиҳа”, “Олий таълимда рақамли технологиялар”, “Фарзанд тарбиясида ижтимоий муаммолар бор. Аммо уларнинг ечими ҳам ёнимизда” каби мақолаларда инсон ва жамият, бугунги кун муаммолари таҳлил қилинган.
“Халқ сўзи” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 август куни “Air Products” компанияси президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасемини қабул қилгани тўғрисидаги хабар билан бошланади. Газета орқали “Қорақалпоғистон – Янги Ўзбекистоннинг муҳим дарвозаси” номли катта шарҳ, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувдаги нутқи билан танишасиз. “Партиялар тақдим этган имзо варақалари текширилмоқда” саҳифаси ҳам эътиборли. Сайлов қонунчилигига кўра, Марказий сайлов комиссияси томонидан Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этувчи партиялар тақдим қилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганини текширувчи эксперт гуруҳини тузиши ҳамда беш кунлик муддатда текшириб чиқиши белгилаб қўйилган. Агар МСК томонидан танлаб олинган имзо варақаларини текшириш натижасида имзо варақалари қонун бузилган ҳолда тузилгани аниқланса, мазкур имзо варақалари сиёсий партиянинг ваколатли вакилига қайтарилади ва унга камчилкиларни бартараф этиш учун икки кунлик муддат берилади. Мақола, сайлов муҳим паллага кираётганидан дарак беради.
“Hyrriyat”да эълон қилинган “Шу улуғ кунларда...”, “Матонатли қўмондон”, “Таълимга эътибор – келажакка эътибор”, “Сокин дарё тошганда...” каби мақолаларда бугунги ҳаёт – фахр-ифтихор, ибрат, муносабат ва истиқлол берган имкониятлар меваси акс этган. Севара Алижонованинг Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли олим Иброҳим Ғафуров билан “Эссе – фикрга йўл очади” номли суҳбати, Эркатош Шукурованинг юрт, ватан қадрига бағишланган шеърлари, журналист Нормурод Мусомовнинг “Шаропова” номли мақоласи ўқувчига яхши таассурот қолдиради.
“Ma`rifat” – зиёлиларнинг, таълим-тарбияга бефарқ бўлмаган барча устоз, мураббийларнинг минбари. “Адолатли дарс тақсимоти қандай бўлиши керак?” мақоласи янги ўқув йили арафасида кўпчилик устоз-мураббийларнинг диққат марказида бўладиган муҳим мавзу таҳлилига бағишланган. “Иқтибос келтиришни унутманг!”, “Қуллик сарҳадларида – 4 ёхуд суратбозлик васвасаси”, “Сайловлар инсон қадрини таъминлашга хизмат қилади”, “Нажотимиз таълимда”, “Ёш раҳбарга эслатмалар”, “Ўқувчиларга ҳикоялар моҳиятини қандай қилиб тез, осон ва самарали тушунтириш мумкин?”, “Ҳунарим менга ҳаловат бахш этади”, “Навоийнинг шахсий кутубхонаси ҳақида” каби мақолаларда кўтарилган масалалар сизнинг ҳам дил оғриқларингиз ўлароқ, мактаб, устозлар ҳаёти, фарзандлар қисматига бефарқ бўлмасликка ундайди.
“Oʻzbekiston ovozi”да бир қатор яхши мақолалар эълон қилинган. “Қорақалпоғистон катта имкониятлар макони” саҳифаси, айниқса, эътиборли. “40 мингдан ортиқ имзо топширилди” саҳифасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий сайлов комиссиясидан сайловга қатнашишга ижозат берилишини кутаётгани ҳақида сўз боради. “Истеъмол кайфиятимиз қандай?” мақоласи шундай бошланади: ”Яқинда Марказий банк навбатдаги аҳоли истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Унда келтирилишича, июль ойида ўтказилган сўровларда 3 мингдан ортиқ аҳоли қанашган. Сўровнома иштирокчиолари жорий йил II чоракда келгусида даромадлари ошиши бўйича кутилмалари пасайганини маълум қилган”. Мақолани, албатта, ўқинг. “Давр талаби”, “Давлат бош ва масъул”, “Ҳаммаси кўз ўнгимизда”, “3 минг метр баланддаги “Туя изи”, “Маймун чечаги” қанчалик хавфли?” каби мақолалар ҳам қизиқиш билан ўқилади.
“Yoshlar ovozi” – ёшлар минбари. “Ҳунарли ёш хор бўлмайди” саҳифасида тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ёшлар ҳаёти ибрат қилиб олинган. “Ижтимоий тармоқларда молиявий хавфсизликнинг 7 қоидаси”, “Хон”, “Топ” етакчи”, “Қурултой бу – дийдор”, “Сен кучлисан”, ”Саводсизлигидан уялмайдиган авлод” каби мақолаларда бугунги ёшлар ва жамият ҳаёти акс этган....
Бугунги газеталарни ўқинг...
ЎзА