Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БУГУН: газеталарни варақлаганда...
12:14 / 2024-06-13

_

“Янги Ўзбекистон”да  “Дунё” ахборот агентлиги мухбирининг Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль билан катта интервьюси берилган. “Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси кўплаб умумий тарихий ва маданий хусусиятларга эга. Мен ҳамиша мамлакатингизга сафар қилишни орзу қилганман. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларидан ушбу ташрифга таклиф олиш мен учун катта шарафдир” дея бошлаган суҳбатни Юн Сок Ёль жаноблари. Албатта, ўқинг. “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотга тайёргарлик бошланди” саҳифасида Президент ва тадбиркорларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтадиган бу йилги мулоқотига тайёргарлик ҳақида сўз боради. “Дилбоғ – тарихий ғалабаларга замин яратувчи маскан”, “Ҳаммага бир хил шароит – Жаҳон савдо ташкилотининг асосий талабларидан бири”,  ”Ёшлар дафтари” ҳисобот учун ташкил этилмаган”, “Биз қанчалик ўзгардик?”, “Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич” каби мақолаларда тез суръатларда ўзгариб бораётган замон, инсон ва жамият манзаралари акс этган.

“Халқ сўзи” “Ўзбекистон  ва Корея: сиёсий шартлардан холи ҳамкорлик” саҳифаси билан бошланади. “Муносабатларимиз тенглик, дўстлик, ҳамжиҳатлик тамойиллари асосида қурилган” саҳифаси ҳам ўзбек-корейс халқлари дўстлигига бағишланади. “Элчи Юй Цзюнь: Хитой ва Ўзбекистон миллий маданиятни тарғиб қилишни қўллаб-қувватлайди ҳамда цивилизациялараро алмашинувни фаол ривожлантиради” номли суҳбат, “Халқларимизни бир-бирига  яқинлаштирадиган анжуман”, “Қонун ижодкорлиги ва таъсирчан парламент назорати”, “Кириш имтиҳонларидаги “Аввал тест, сўнг танлов” тартиби қандай ишлайди?”, “Болаликнинг бахтли онлари”, “Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси доирасида 115 нафар хотин-қиз ишли бўлди” каби мақолаларда ислоҳотлар меваси, инсон ва жамият, жойлардаги янгиликлар акс этган. 

“Ishonch”да “Дунё” ахборот агентлиги мухбирининг Корея Республикаси Президенти Юк Сок Ёль билан интервюьюси эълон қилинган. “Ishonch” мухбири Аброр Зоҳидовнинг “Ахборот вакууми ва тизимсизлик тенденцияси. Буни “Ҳисорак” воқеаси яна бир бор исботлади” мақоласида ахборот кундалик ҳаётда нечоғлик муҳим роль ўйнаши мумкинлиги “огоҳлик қўнғироғи” бўлиб янграйди. “Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ташвишли хабарлар, шукрки, тасдиғини топмади: бирор ҳудудни сув босмади, ҳеч ким жабрланмади. Аммо ҳолат бундай вазиятларда аниқ тизимнинг йўқлиги, бирор амалдор жавобгарликни зиммасига ололмаслиги ва энг муҳими, зарур ахборот танқислиги юзага келишини кўрсатди. Яна, минг афсуски, охир-оқибат ваҳиманинг олдини олганлар эмас, саромсимага тушганлар айбдор қилинди...” дея бошланади мақола... Газета мухбири Жаҳонгир Наҳановнинг “Афғонистон Марказий Осиёнинг узвий бўлагига айланадими?” Ёхуд Толибон ҳаракатининг террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқиши хусусида ўйлар” номли мақоласи ҳам чуқур таҳлилга асослангани билан эътиборли, албатта, ўқинг. Ёзувчи Назар Эшонқулнинг “Фикри навқирон танқидчи” мақоласи таниқли адабиётшунос Қозоқбой Йўлдош таваллудининг 75 йиллигига бағишланади.

Бугунги газеталарни ўқинг.

ЎзА